Акмал Пискандий (Саййид Акмал, Акмалхон Яъқубхон ўғли) Тошкент вилоятининг Пискент туманида 1250 ҳижрий йилда (1834-35) туғилган. Тошкент ва Бухоро мадрасаларида таълим олган. Қашқар, Ёркент шаҳарларида қозилик қилган. 1301 ҳижрий йилда (1883-84) Бухорода вафот этган.
* * *
Ёр ағёра шакар ханда ила сўз қотадур,
Рашкдин аччиғ-аччиғ ваҳ мани қон йиғлатадур.
Кўзда ёшимни ажаб юзда ниқобин кўргач
Ёйилур чарх уза сайёра қуёш чун ботадур.
Рашкдан риштаи жонимда шикан узра шикан
Ғолибо сунбули зулфини сабо бутратадур.
Не тонг уйғотмаса маҳшар тонги васл уйқусидан
Улки тонг отқуча ёрин қучоғинда ботадур.
Булҳаваслар не баробар бўлур ул ошиқа ким
Бир боқишда дилу динини баробар сотадур.
Ростким, ростбин эмас кўринг ул каж назари
Ростлиғ бобида сарви қадиға ўхшатадур.
Ҳадафи сийна шигоф узра шигоф ўлса не тонг
То муҳаввас қоши новак узра новак отадур.
Не равиш бирла ажал фарзонидин менг ўлмас
Бу бисот устида ҳар шоҳки, от ўйнатадур.
Кўрмади ул ойи юзин Акмал ҳаргиз воҳ-воҳ
Неча анжум киби юз ёшурубон тун қотадур.
* * *
Оч такаллум бирла лаб тўти таманноланмасун
Зулфи тарқаттию мушк бозор ичра савдоланмасун.
Сарви қаддингдин гулистон ичра кўрсат жилвае
То кўруб шамшод ани беҳуда раъноланмасун.
Май ичиб ораз қизартиб боға солким бир назар
Маҳв ўлуб наргис кўзи гулчеҳра зеболанмасун.
Ҳола яғмо ошкор айларди лаълинг манъ эдуб
Хат чиқармушдурки, ҳинду ҳайли ғавғоланмасун.
Айлағум ўз хоҳишимла жон фидо тасдиқ этиб
Қатлима новак чекуб ҳардам қошин ёланмасун.
Ноз тиғин чекма ҳардам халқ қонин тўкмака
Кўрқарам Акмал мабодо ҳажр барноланмасун.
МУХАММАС
Жунун иқлимида меҳнат фазолар бор экан мундоғ,
Гули айшим ҳазон этган саболар бор экан мундоғ,
Бошимға чарх жавридан жафолар бор экан мундоғ,
Кўнгилга ҳажр дардидин балолар бор экан мундоғ,
Фалакнинг гардишидин осиёлар бор экан мундоғ.
Дами чун гулхан ўтиға кабоб айлаб мани маҳзун,
Гаҳи ғам водисин жавлон уруб монандийи мажнун,
Гоҳи Вомиқ каби кўздин тўкуб юз Дажлау Жайҳун,
Сиришкимдан жаҳон тўфониға кетди уруб гардун,
Кўнгилга ҳажр дардидан даволар бор экан мундоғ.
Кетиб кўздин маҳим кетди кўнгулдин сабр оромим,
Насиби ҳеч нокас бўлмасун ёраб мани шомим,
Маломат ҳайли торож айлади наҳди саранжомим,
Ичурди оқибат заҳри фироқ ул шўх худкомим,
Муҳаббат хонида ранган ғизолар бор экан мундоғ.
Асир айлаб мани ҳажр илкида бечоралар қилдинг,
Таимни тийр борони балодин ёралар қилдинг,
Кўнгил мийнасини ғам тоши бирла поралар қилдинг,
Сўроғингда мени бочорани бечоралар қилдинг,
Жамолинг шомида субҳу саболар бор экан мундоғ.
Бу олам ичра ё раб ман каби ҳажр ўртаган борму,
Ки қадри васл билмай фурқат ўтиға ёнон борму,
Бўлуб шоми фироқида манингдек беватан борму,
Анингдек бенаволиқ бобида бедоду фан борму,
Вафо бегонага қалб ошнолар бор экан мундоғ.
Санга совуқ сўз айтиб ғунча сурат ҳеч очилмам,
На деб ғам кирпики бирлан тилимни минг тилим қилмам,
Деб эрдинг, то тирикман бир нафас ҳам сендин айрилмам,
Кўзумдин ончунон кетдинг қаёнға борганинг билмам,
Хилофи аҳд этарға бевафолар бор экан мундоғ.
Ўшал соатки, хуршиди жамолингдин жудо бўлдим,
Ғубори куйи ҳасрат, зарраи дашти фано бўлдим,
Ўшал дам шамъи маҳфилдек куюб ёниб адо бўлдим,
Висолингға ишониб фирқатинга мубтало бўлдим,
Жудолик махзанида муддаолар бор экан мундоғ.
Налар тушди манга сандин, аё эй дилбари хўбон,
Нишотим ғам, шаробим сам надмим ҳасрати хирмон,
Бағирлар қон, жигар бирёну кўнгул зору саргардон,
Таним бежону дил ҳайрону кўз гирёну тил нолон,
Муҳаббат боғида булбул наволар бор экан мундоғ.
Тилисми ҳасрати дидоринга то дийда маҳв ўлди,
Муҳити аъзами ашким спеҳр узра равон бўлди,
Шароби васл ичмай ғуссаи паймоналар тўлди,
Самими жон гудози ҳажридин раҳмим гули сўлди,
Фироқинг даштида оби ҳаволар бор экан мундоғ.
Жунун даштида Мажнундек кезиб бепоусар бўлдим,
Қозиб ғам тоғини Фарҳоддек зери забар бўлдим,
Жафо майдонида ғам размига кўкси сипар бўлдим,
Ғамим помол бошим мужаги тиғи хатар бўлдим,
Бағир қоним тўкарға карбалолар бор экан мундоғ.
Дариғо, бўлмади мақбул султон арзи ҳожотим,
Қарини файзи роҳат арсаи субҳу муножотим,
Юз ойиндин асар гул қилмади гулзори даъвотим,
Саломат дафтаридин маҳв бўлди бенишон отим,
Ижобатдин йироқ тушган дуолар бор экан мундоғ.
Висолинг қошидин пайғомин излаб бўлди шод Акмал,
Спеҳр айвонидин ўтди ба ранги барқи бод Акмал,
Белига боғлаб эҳроми талаб ҳожи ниҳод Акмал,
Тавофи хонаи мақсуд этиб топди мурод Акмал,
Муҳаббат водийсида раҳномалар бор экан мундоғ.