Қор кўп ёғса, жамият ҳаёти маромини бузиши мумкинлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо у, масалан, бошоқли экинларга, фойда ҳам келтириши мумкин.
Ғалла ўсиши учун, албатта, сув керак. Ариқлардаги сув қаердан пайдо бўлади? Ер ости сувлари борлигини ҳам биласизми? Сув (маълум бир қисмини истисно қилганда) ёмғир ва эриётган қордан пайдо бўлади. У Ернинг устки қатламидан сизиб ўтиб, ариқ ва дарёларга тушади.
Сув ҳамиша кўринмас газ-сув буғи тарзида ҳавода мавжуддир. Зарур шарт-шароит бўлганда, ушбу буғдан муз кристаллчалари ҳосил бўлади. Улар дастлаб булутга, сўнгра ёмғир ёки қорга айланади.
Дунёнинг кўпгина минтақаларида асосий ёғингарчилик тури, шунинг баробарида сув манбаи ёмғирдир. Аммо қор совуқ зоналар ва тоғ каби баландликларда асосий ёғингарчилик тури ҳисобланади. Қурғоқчил минтақаларнинг тоғларида йиғиладиган қор одам қўли билан яратиладиган ҳар қандай резервуардан катта сув захиралари тўпланадиган жойдир.
Бундай қор баҳор ва ёз ойларида эриб, экинларни суғориш учун зарур бўлган сувга айланади. Баъзи минтақаларда дон экинлари фақат қор сувидан ичади. Америка Қўшма Штатларининг ғарбий қисмида жойлашган тоғларда ёзнинг қурғоқчилик пайтида экинларга қанча сув кераклигини аниқлаш мақсадида тадқиқотлар олиб борилади.