Хотирасида нима бўлса, ҳаммаси парокандаликка юз тутганди. Энг оддий нарсаларни ҳам эслолмасди. Назарида буларнинг барида уйқусида юз берарди. Ҳаёт билан, инсонлар билан алоқасини тамоман узганди.
Ҳаммаёқ зулматга бурканган. Хулли эртакларда бўлиши мумкин бўлган қуюқ зулмат ҳаётга кўчганди. Осмонда юлдузлар кўринмасди. Фақат қуёш бор эди. Аммо, қуёш дунёни ёритмасди.
Одамлар қоронғилика эътибор ҳам бермасдан шоша-пиша ўз йўларида давом этишарди. Аммо улар қаёққа бориб қаёқдан келишлари маълум эмасди. У одамлар чумолидек ўрмалаётган бу зулматда ўзин йўқотиб қўйганди. Қайси томонга қфадам босмасин, зулмат худди девор сингари унинг йўлини тўсарди. Худди дунё бошдан-бош шу тахлит яралгандек. Ер юзи бино бўлганидан бери худди зиё юзини кўрмагандек. Хотирасининг энг теран қатларида бу дунё, бу инсонлар, бу ранг унга таниш, қадрдондек туюларди. Фақат қаерда кўрганини эслолмасди.
Катта шаҳарнинг кўчаларидан кетиб борарди. Ҳаммаёқ қоронғу, қаерга боаётганини ўзи ҳам билмасди. Қаерга юбормасин уни фақат зулмат кутарди. Йўл-йўлакай умрининг қайсидир палласилан бошлаб, ўзига қадрдон бўлиб қолган бу шаҳарда энди ёруғлик ва зиё излашдан маъно қолмаганди.
Унинг тасаввурида қора ранг дунёнинг интиҳоси эди. Ўзича унинг ибтидоси ҳам худди шундай қора бўлганини тусмолларди. Дунёда фақат битта абадий ранг бор – зулмат.
Қолган барча ранглар ёлғон ва тасаллидан иборат.
Денгиз вокзалидаги қаҳвахонага кирди. Бурчакдаги бўш стуллардан бирида жойлашди. Шу ерда дунённг зулматдан иборатлигини бир лаҳза унутди.
«–Яна келдингми?.. ».
Қаҳвахонага оёқ босиши билан ана шу саволни эшитиш мумкинлигидан қўрқарди. Унинг тасаввурида кунларнинг бирида уни қаҳвахнадан қувиб чиқаришлари мумкин эди. Бу қўрқув унинг ботинида қачон падо бўлганини билмасди. Қўрқув унинг борлиғига шу қадар чуқур сингиб кетгандики, ҳар гал ичкарига киришидан то одамларга қўшилиб кетгунича, ярим литр ширин винони қултиллатиб ичиб бўлгунича, кўзларини ғилдиракли патнисни столлар орасида айлантириб юрган хизматчидан узолмасди.
Заиф, хира девор чроқларининг ёруғида жаз мусиқа садоларига ҳамма нарса – деворлар, бўш стуллар, биллур қадаҳлар рақс тушарди. Бу ўйноқи куй ундан бошқа ҳаммани оёққа турғизганди.
Бу қаҳвахонада у бошқалар каби ҳеч қачон бемалол ўтириб, еб-ичмасди. Ҳар-ҳар замонда умрининг оҳир дамларида ғамни ичкилик билан енгиш учун ёки маст бўлиб, жаз наволаридан баҳраманд бўлиш учунгина келарди. Қишнинг свуғида шунчаки исиниш мақсадида келган пайтлари ҳам бўларди.
«–Тур, йўқол бу ердан!».
Ана шу хитобни эшитишдан жуда-жуда қўрқарди. Шу боис худди чўғ устида ўтиргандек бўлаверарди. Хизматчи йигит устига ўзини отиб, ёғли қўллари билан уни ташқарига судраб чиқишини ҳар даиқиқа кутарди. Одам кам бўлган кезлари ичкарига киришга журъат этолмасди.
Қаҳвахонадан уйга кетиш учун автобус бекати томон юрди. Бекатда йигит ва қиз бир-бирининг пинжига кириб ўтиришарди. Қиз бармоқлари билан йигитнинг сочларини асабий тарар, йигитнинг кафтлари эса, севгисининг елкалари оша сирғаларди. Қизнинг сумкаси, йигитнинг дафтар китоблари уларнинг оёқлари остида сочилиб ётарди. Бу иккиси бутун дунёни унутганча бир-бирининг оғушига кириб кетишганди.
Автобуснинг орқа зинасида тик туриб кетди. Тирбандлик сабабли ичкарига кириб бўлмасди. Қоронғида кўз-кўзни кўролмас, одамнинг юзини кўриб бўлмасди. Йўловчилар манзилларидан ўтиб кетмаслиги учун кондуктор бекатларни айтиб борарди. Охирги бекатда тушиб, уйига йўл олди. Ижара уйи билан бекат ораси беш-олти дақиқалик йўл. Автобусдан тушиши билан югурганча уйига етиб олди. Чўнтагини пайпаслаб калитни топди, шоша-пиша эшикни очди.
Даҳлиздан чироқ тугмасини босди. Чироқ ёнмади. Аммо, қизиғи, музлаткичнинг шовқини уйн тутиб кетганди. Хонасига кириши билан ечинмасдан ўзини каравотга отди. Чарчаган бўлса-да, анчагача ухлолмади. Анча пайт кўзларини хонасининг қоронғи деразаларига қадаб ётди.
Эҳтимол, туришга, уйғонишга умили қолмагани учун ҳам, ухлагиси қийин кечаётгандир? Анчадан бери дунё унинг учун ўз гўзаллиги, сеҳру жозибасини йўқотганди. Энди уйқу ҳам азобдан бошқа нарса бермасди унга. Қайғулари тугаган, умрнинг юкини, меҳнатини кўтаролма қолган бўлса, эртанги кунга, келажакка олиб борувчи йўл қоронғиликдан иборат бўлса, унда нима учун яшаяпти бу оламда?
…Тушида танимаган одамлар уни тобутда кўтариб кетишаётганини кўрди. Тобутда, устига ташлаб қўйилган оқ чойшаб остида унинг тирик эканини биров билмасди. Шу қадар мажолчсизилигидан, кўзларини очолмас, фақат чала юмуқ киприклари ораисдан дафн маросимига келган оламларни бирма-бир томоша қиларди. Улар орасида бирор бир таниш одам кўринмади. Ҳар қанчап уринса-да, тобут ичида ҳаракат қилолмасди. У ҳеч бўлмаганда, оғиз очиб, уни тирклай кўмишга олиб кетаётган одамларга тириклигини билдиришни истарди. Аммо, овози чиқмасди.
Одамлар ниҳоят қабристонга етиб келишди. Шу лаҳзада, яъни ҳозироқ одамларга ўзининг тирк эканини сездирмаса, кейин кеч бўлиши, тириклайин кўмилишини уйлаб, бутун вужудига аллақандай қувват оқиб кирди. Аввал кўзларини очди. Кейин ўрнидан турди.
– Aaaууу…
Дамлар жон ваҳмида тобутни ташлаб, ўзларини ҳар тарафга уриб қочишга тушдилар…
Уйқудан турганида, деразадан яна зулмат ёғилмоқда эди. Ётавериб, бўйин томирлари тортишиб қолибди. У уйғонганида тонг ёришган бўлишини кутганди. Аммо, кўзини очганида яна ўша зулматга рўбарў келди.
Бош оғриғидан кўз олди қороғилашб кетганди. Бунақа пайтда ичмаса, азобдан қутулолмайди. Ётган каравотининг остида бўш шишалар тўпланиб қолганди. Ҳар қанча умидсиз бўлмасин, сархушлик пайтларида бирор шишанинг тубида бирор қултум қолиб кетмаганмикин, деган андишага борди. Шишаларни бирма-бир чайқаб кўраркан, уҳ ториб бурчакка итқитди. Қўлига тушган навбатдаги иркит шишани чайқаганида, қулоғига таниш ва ёқимли овоз эшитилди ва дарҳол шишани оғзига ўнглади. Димоғига эскирган винонинг ачқимтир таъми қуйилди.
Ювиниш учун ваннахонага кирди. Ечиниб муздек совуқ сувни очди. Кейин кир сочиққа артиниб, хонасига қайтди. Чўнтакларини пайпаслади. Бир тийин ҳам пули ҳам қолмабди. Аслида у пули йўқлигини аввалдан билса-да, мўъжизага ишонарди.
Болаларидан хабари йўқ. Қаерда яшашларини ҳам билмайди. Оиласилдан ажрашганидан бери, улар ҳақида ўйламай қўйган. Фақат анча илгари узоқдан хотини ва болаларини бир эркак билан етаклашиб юрганини кўриб қолганди. Бегона эркак хотини билан чақчақлашганча қаёққадиркетиб борарди. Бу манзара дастлаб уни тош қотириб қўйди.
Хотини квартирадан воз кечгани, алимент билан бола боқишни ўзига ор билгани кейинчалик уни анча ўйлантириб қўйди. Худди ўтиб кетган йиллар унинг тушунчаларини тартибга солиб қўйганди. Энди ўзига узоқдан назар солар, қилган жинояти (буни гуноҳ дейишга тили бормасди) қанчалик оғирлигини англай бошлаганди.
Автобуслар олдингидек шитоб билан еларди. У ҳам бекатда кута бошлади. Аммо қайси автобусни кутаётганини ўзи ҳам билмасди. Автобуслар эса, бир-бирини қувиб ўтишарди.
Қаёққа кетсин? Аслида унинг учун қаёққа боришнинг фарқи йўқ эди. Ҳар кунгидек бу сафар ҳам уйидан мқсадсиз-мазмунсиз чиққанди. Бутун танишларини бир-бир кўз олдидан ўтказди. Ўн йилдан бери ўзидан бошқа бировнинг эшигини очгани йўқ. Энг яқин дўстларининг ҳам уйи қаердалигини эсдан чиқарганди. Инсонлар билан алоқаси узилганди. Ёлғиз яшарди. Фақат ўзининг ёлғизлигига, шундай катта шаҳарда бирор яқини йўқлигига ишонолмасди. Йўлаклар, дворлар, бекатлар, сув дўконлари, бульвар ва қаҳвохонада дуч келган одамлар узоқ болалик йилларидаги ўйинчоқлар сингари книнг хотираси учун жуда қадрдон эдилар.
Ўн йилдирки, дунёда юз бераётган ҳодималардан хабарсиз эди. Эрталаб ҳам, кундузи ҳам, кечқурун ҳам ичарди. Ўзини сал ҳушёр сезиб қолгудек бўлса, куннинг қайси палласи бўлишидан қатхи назар, ўзини у ер-бе ерга уриб бўлса ҳам, пул топиб ичарди. Бироз ичиши билан ҳамма нарса ўз жойига тушарди. Ўзини худди янги онадан туғилгандек енгил ва беғам ҳис этарди.
Унинг учун замон ўз мезонларини йўқотиб бўлганди. Уйқуси ўчиши билан шаҳар айланар, ичиб ўзига келиши билан денгиз соҳилига йўл оларди. То чарчоқ босгунича кўзларини денгизнинг қорнғи қаъридан учмасди. Уйга қайтиб, бироз дамини олганидан кейин ҳамма нарсадан яна бошдан бошланарди. Бир-биридан фарқ қилмайдиган кунлар ўтарверар, ҳаёт эса уни омбурдек ўз исканжасига олаверарди.
Унинг назарида ичида яширин ва чорасиз хасталик жой олган ва уни ҳар соат, ҳар дақиқа оғриқ ва азобларсиз ўлимга томон судраб борарди. Фақат ҳар он уни ўлимга томон судраган юу яширин, иложсиз хасталик уни заррача қўрқитолмасди.
Юлдуздек солвуқ милтиллаб турган қуёш осмоннинг бир бурчадига ҳғаракатсиз осилиб турарди. Яқин орадан масжиддан азон овози келди. Аммо, бу бомдод азонимиди, пешинми ё хуфтонми – фарқига боролмади. Азон овозлари ҳам тебранганича ундан олислаб кетди.
Денгиз вокзали томон юрди. Соҳил ҳар доимгидек гавжум. Ўриндиқлар банд. Келиб денгиз соҳилидаги панжарага суянди. Кўзларини қоронғилиқда сассиз тебраниб турган тўлқинларга тикди. Ҳар доим соҳил бўйлаб қанот қоқадиган чағалайлар кўринмасди. Дунёни босган қоронғилик уларни соилдан қувиб юборгандек эди. Унинг назарида гўё бир кун келадики, зулмат қаъридан бир кема тўлқинларни ёриб чиқиб келади-да, уни ўзи билан олиб кетади, шу тахлит бу азоблардан қутқаради, уни зулматдан халос этиб, уни ёруғлик томон элтади. У зулматдан безиб кетган, анчадан бери шу кемани кутарди. Аммо денгиз тинч, қопқора сувлар сокин тебранарди.
– Бу киши кун бўйи шу ера туриб, денгизни томоша қилади, – йўлда гаплашиб бораётган қизларнинг бирида дугонасига пичирлади.
Бу гап унинг қулоғига кирса-да, овоз келган тарафга қайрилиб ҳам қарамади. Дунёнинг нурга чулғонган дамларида денгиз соҳилини кезиб юрган гелдек алвонг рангли қизлардан кўзини узолмагасди. Ёнидан ўтиб кетишганда, бурнига урилган муаттар ифорлардан эс-ҳушини йўқотгудек бўларди. Аммо ҳозир қалбида ҳамма нарсага нисбатан алланечук бегоналикни ҳис этарди. Ҳис-туйғулари ҳам ўтмаслашиб қолган, уни ҳеч нарса билан ҳайратлантириб бўлмасди.
Денгиз боягидек лол ва сассиз эди. Қоронғилик қўйнидан на соҳир кўприги олдидан саф тортган кемаларнинг сигнали эшитилар, на бир пайт тонгга қадар порлаб турадиган маёқ шуъласи кўринарди. Кўзлари қоронғи бўшлиққа тикилганди. Унинг назарида, кема ҳали уйида, ухлаб ётган пайтида келган, уни соҳил бўйлаб излаган, кейин ортига қайтиб кетганди.
– Кема қачон келади? – У ўзидан бироз нарида, соҳил панжарасига суяниб турган ҳассали чолдан сўради ва кўп ўтмай берган саволидан пушаймон бўлди.
Қария унинг саволини тушунмаганди.
– Нима дединг? – сўради кўзларини денгиздан узмасдан туриб.
Дарров саволини ўзгартирди:
– Чағалайлар кўринмаяпти, дейман, қаёққа йўқолишди экан?
– Бу аҳволда чағалай қолсинми? Бечораларини жонини қутқариш учун қочишган-да? Ҳалиям биз чидаяпмиз.
Қария бир мудат жим қолди. Кейин ғамгин гапира бошлади:
– Ўтган асрда бир шоир ўз замонасининг вазиятини кундан-кунга ўзгараётганини кўриб, ўтган кунларни эслаб шундай ёзганди: “Ўтган кунлар эди, қандай гўзал дам, ўша дамлар ўтиб кетсайдик биз ҳам”.
Истамаса ҳам, суҳбатга қўшилди, чунки гапни ўзи бошлаганди.
– Ўшандан бери орадан юз элик йил ўтди. Ўша ҳисобдан дунё аллақачон бузилиб кетиши керак эди.
– Бир ярим асрдирки, ҳамма нарса ёмонлик тарафга қараб кетяпти.
–Унда дунё нега жойида турибди? Минг йилдан бери шу дунё – шу дунё. Фақат авлодлар алмашишади, холос.
– Ҳа, шунақа. Демак, ҳаммасига инсонлар сабабчи. Дунё ўша дунё… ўша дунё… ўша дунё… дунё…
Бирдан ўгириб, ортига қараганда, ҳозиргина у билан гаплашиб турган чолнинг ўрнига оппоқ сочлари елкалари узра сочилиб ётган саксон ёшлардаги бир кампирни кўрди. Кампир тишсиз оғзида чақич чайнаганча, бегона тилда нимадир деди-ю, ўзини енгизга отди. Оқ сочлари сувда суза-суза зулматга қоришиб кетди…
1985, Петербург-Боку
Озарбойжончадан Рустам Жабборов таржимаси