У ун тўққиз ешида туғилган диёрини мангу тарк этди.
Йигирма беш ёшида Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш мамлакатларининг аксарият қисмини эгаллаган улкан салтанатга асос солди.
Унинг мамлакатдорлик сиёсати, ҳарб илми асрлар давомида жаҳон ҳукмдорлари учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилди.
Шу сабабли унинг бу борадаги ноёб тажрибалари Атилла, Юлий Цезарь, Бонапарт Наполеон, Амир Темур сингари мумтоз давлат арбобларининг номлари билан бир қаторга қуйиб ўрганилади.
Адоват ва фитналар, исён ва суиқасдлар туфайли у умр буйи қиличнинг дамида тургандек беором, беҳаловат кун кечирди.
Неча бор муқаррар ўлим чангалида қолиб, ҳар сафар меҳрибон ва марҳаматли Оллоҳнинг қудрати ила яна ҳаётга қайтди…