Туманбой Бойзоқов (1923-1992)

Туманбой Бойзоқов (Түмөнбай Байзаков) 1923 йил 23 сентябрда Қирғизистоннинг Сузоқ туманида туғилган. Қирғизистон давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1954).

Илк шеърий китоби “Паризод” номи билан 1968 йили чоп этилган. У ўзбек адабиётидан Ҳамид Олимжоннинг “Зайнаб ва Омон” поэмасини, Қуддус Муҳаммадий, Миртемир, Зулфия шеърларини қирғизчага таржима қилган.

ТЎРТЛИКЛАР

* * *

Йиллар учар пойга йўлин талашиб,
Чаеандоздай йўртамиз биз ёнашиб.
Кўзин узмай кузатади юлдузлар,
Тақдирларнинг тасбеҳ тошин санашиб.

* * *

Ўрикларни безамоқда гул ўраб,
Гулдан-гулга ўтар ари бол сўраб,
Жовдарзорни ел тароқлаб ўтганда,
Кунга боқар киприклари ялтираб.

* * *

Хонага сиғмай қолдим, сиртга чиқдим,
Булбулнинг ҳаволаган куйин уқдим.
Боғ-роғлар гул кўйлагин кийган экан,
Бамисоли бир коса ифор ютдим.

* * *

Қай кимсанинг ўт бўлмаса дилида,
Билармикин оташ ҳам кул бўларин?
Ёлғиз юрса кимки ҳаёт йўлида,
Билармикин севгининг гул бўларин?

* * *

Мен йўқотдим ўзимни — излагайман,
Доғ қўнмаган юрагим тиғлагайман.
Какликка ўз уяси кенг кўринса,
Мен кенг олам бағрига сйғмагайман.

Ҳусниддин Шарипов таржимаси.