Ziyouz портали рақамларда – 2015 йил ҳисоботи

Google Analytics маълумотларига кўра, 2015 йилда Ziyouz порталига ташриф буюрганлар сони 2 814 610 нафарни (www.ziyouz.com — 2 547 651; www.ziyouz.uz — 266 959) ташкил этди (кунига ўртача 7711 киши). Ташриф буюрганларнинг 48 фоизи Ўзбекистондан, Россия (14%), АҚШ (5%), Қозоғистон (4%), Қирғизистон (2%), Туркия (2%) каби 175 давлатдан ҳам кўплаб мухлислар ташриф буюрган.

Ташриф буюрувчиларнинг катта қисми 25-34 ёш орасидагилар (33,5%) бўлиб, 18-24 ёшлилар (27,5%), 34-44 ёшлилар (15,5%), 45-54 ёшлилар (12,5%), 55-64 ёшлилар (5,5%) ва 65 ёшдан ошганлар (5,5%) кейинги ўринларда.

2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ziyouz порталида:
Мақолалар сони: 22389 та (n.ziyouz.com — 9607, islom.ziyouz.com — 2019, davronbek.ziyouz.com — 378, ziyouz.uz — 8923, ziyouz.uz/ru — 1301, ziyouz.uz/en — 161).
Китоблар сони: 6222 та.
Android Market‘даги китоблар сони: 20 та (520 431 марта кўчириб олинган).
Жаҳон адабиётидан ҳикоя ва қиссалар сони: 887 та.
Ўзбек адабиётидан ҳикоя ва қиссалар сони: 2609 та.
Ўзбек шеъриятидан намуналар: 10000 дан ортиқ.
Жаҳон шеъриятидан намуналар: 5000 дан ортиқ.
Жаҳон ва ўзбек маданияти, фани арбоблари ҳақида маълумотлар: 2000 дан ортиқ.
Ҳикматлар ва афоризмлар: 30000 дан ортиқ.
Ўзбек халқ мақоллари: 10000 дан ортиқ.
Жаҳон халқлари мақоллари: 6500 дан ортиқ.
Ўзбек халқ топишмоқлари: 1500 дан ортиқ.
Ўзбек халқ эртаклари: 336 та.
Facebook саҳифамиз мухлислари сони: 9774 нафар.
Youtube каналимиз обуначилари сони: 331 нафар (видеолар сони: 73 та).
Twitter’даги ўқувчиларимиз сони: 571 нафар.

* * *

Порталдаги электрон китоблар сони 6000 дан ошди. Ziyouz.comдаги жами китоблар сони 6124 тани ташкил этди. Улардан 3111 таси турли мавзудаги PDF китоблар, 149 таси мактаб дарсликлари, 180 таси олий ва ўрта махсус таълим муассасалари дарсликлари, 1235 таси тўплам ва журналлар, 862 таси аудиокитоблар, 89 таси мобил телефонлар учун китоблар ҳамда 498 таси рус тилидаги ўзбек адабиёти ва тарихига бағишланган китоблардир.

Қарийб 12 йил давомида Ziyouz кутубхонаси китобларини тайёрлашда қуйидаги манбалардан фойдаланилди:
Фарғона вилояти кутубхонаси
Марғилон шаҳар кутубхонаси
Марғилон педагогика коллежи кутубхонаси
Марғилон иқтисодиёт коллежи кутубхонаси
“Ёшлик” журнали таҳририяти архиви
“Шарқ юлдузи” журнали таҳририяти архиви
“Ҳидоят” журнали таҳририяти архиви
“Жаҳон адабиёти” журнали таҳририяти архиви
“Тафаккур” журнали таҳририяти архиви
“Тафаккур” нашриёти архиви
Ойбек уй-музейи архиви
Академик Ойбек шахсий кутубхонаси
Профессор Ғайбуллоҳ ас-Салом шахсий кутубхонаси
Профессор Наим Каримов шахсий кутубхонаси
Тарих фанлари доктори Маҳмуд Ҳасаний шахсий кутубхонаси
Иқтисод фанлари номзоди, профессор ва адиб Қудрат Дўстмуҳаммад шахсий кутубхонаси
Физика-математика фанлари доктори, профессор Мансурхон Тоиров шахсий кутубхонаси
Филология фанлари доктори, профессор Жаббор Эшонқул шахсий кутубхонаси
Шоир Хуршид Даврон шахсий кутубхонаси
Ёзувчи Тоғай Мурод ва Маъсума Аҳмедованинг шахсий кутубхонаси
Шоир Муҳаммад Юсуф ва Назира ас-Саломнинг шахсий кутубхонаси
Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон шахсий кутубхонаси
Ёзувчи ва публицист Дадахон Нурий шахсий кутубхонаси
Шоир ва таржимон Аъзам Обидов шахсий кутубхонаси
Шоир Фахриёр шахсий кутубхонаси
Педагог Тоҳиржон Алиев шахсий кутубхонаси
Уламолар Раҳматуллоҳ қори Файзуллаев, Абдувоҳид Аҳмадалиев шахсий кутубхоналари
Китобсеварлар Собиржон Ёқубов, Ёрқинжон Ҳайдаров, Фаррух Жабборов, Андрей Кубатин, Элдор Асанов, Иқбол Қўшаева, Абдуқаҳҳор Раҳимов, Замира Ҳамидова, Аҳроржон Раҳмонов шахсий кутубхоналари
Ўз шахсий кутубхонам