“Ёшлик” журналининг сайти ишга тушди

“Ёшлик” журналининг yoshlikjurnali.uz сайти ишга тушди. Унда журналда босилган бадиий асарлар, адабий-таҳлилий мақолалар, тадқиқотлар, жаҳон адабиётидан таржималар ва бошқа қизиқарли материаллар эълон қилинади. Бундан ташқари юртимиз ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётида юз берган энг муҳим янгиликларни бериб бориш ҳам режалаштирилмоқда.

Ёшлик – орзу-умидлар, ёруғ туйғулар фасли. Йиллар этагимиздан тортса-да, зангори фаслдан узоқлашгимиз, узилгимиз келмайди. Зеро, ёшлик ҳисси юрагимизга куч, руҳимизга қувват бағишлаб туради.

Янги авлод овозини туйиб, туйғуларингиз, фикрларингиз янгиланишини хоҳлайсизми? Унда yoshlikjurnali.uz сайтини кузатиб боринг ва “Ёшлик” журналига обуна бўлинг!

Обуна индекси: 822

Бир йилда 12 та сон чоп этилади. 64 саҳифа.

Йиллик обуна нархи (манзилга етказиб бериш харажатини ҳисобга олмаганда) – 72 минг сўм.