20 июнь куни Вақф хайрия жамоат фонди ва Ziyouz.uz ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Англашув меморандумини фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин Ҳамроқулов ва “Ziyouz” портали таъсисчиси Давронбек Тожиалиев томонидан имзоланди.
Порталда 10000 дан зиёд китобнинг электрон нусхалари мавжуд бўлиб, улар барча фойдаланиши мумкин.
“Ziyouz” портали фонднинг биринчи ахборот ҳамкори бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.