Чет тиллар бўйича инновацион методларни ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1971-сонли Қарори асосида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошида янги “Чет тиллар бўйича инновацион методларни ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази” ташкил этилди.

Университет Марказнинг турли лавозимларига (ПҚ-1971-сонли Қарорнинг 2-иловасига мувофиқ), шунингдек, Республика тил ўқитиш маркази директори ўринбосари лавозимига танлов эълон қилади.

Университетда олиб борилаётган модернизация ишлари, хорижий тилларни ўрганиш борасида қўйилаётган янги талаблар ва албатта ёшларимизнинг тил билиш кўникмаларини янада ошириш жараёнларига ўз ҳиссангизни қўшишни истайсизми?
Унда бу танлов, Сиз учун улкан имконият!

Номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги батафсил маълумот университетнинг Интернет манзили (www.uzswlu.uz)даги “E`LONLAR” саҳифасида берилган.

Номзодлар:
• Олий маълумотга эга бўлиши;
• Танлаган лавозими бўйича тегишли маълумотга эга бўлиши;
• Ўзбек, рус тилларидан ташқари камида битта хорижий тилни C1 даражада билиши;
• Компьютер саводхонлиги (Microsoft office, Internet)га эга бўлиши лозим.

Номзодга қўшимча устуворлик берувчи жиҳатлар:
• Чет тили ёки ижтимоий соҳа мутахассислиги бўйича илмий даражага эга бўлиш;
• Чет элда малака оширган ёки ўқиган бўлиш;
• HR менежменти бўлиш;
• Ёши 45 гача  бўлиш;
• Молия-иқтисод соҳасида амалий кўникмага эга бўлиш.

Мурожаат учун телефон: 275-55-44, 230-50-67;
Факс:
275-77-95;
Электрон манзил: [email protected], [email protected]