Тошкентда “Малайзия куни” қандай ўтди?

15 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Малайзия куни” тадбири ташкил этилди. Малайзия маданияти, анъаналари ва тилига бағишланган тадбирда мазкур мамлакатнинг юртимиздаги элчиси Ҳенди Ассан меҳмон сифатида иштирок этди. Дипломат Тошкент давлат шарқшунослик университети раҳбарияти билан ҳамкорлик бўйича музокара ҳам давоми…

ЕИ–Озарбайжон: Брюсселдаги музокараларда қандай масалалар муҳокама этилди?

14 декабрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Брюсселда Европа иттифоқи кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Озарбайжон расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашувда Брюссель ва Боку ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама этилди. Хусусан, ЕИ Озарбайжон ҳамда Арманистон муносабатларини изга солишда кўмакка давоми…

Тошкентда Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси 16 декабрь – мамлакат мустақиллиги куни муносабати билан тантанали маросим ташкил этди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, элчихоналар вакиллари, санъат ҳамда маданият намояндалари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Маросимда нутқ сўзлаган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда давоми…

Истанбулда “Ўзбекистон ёшлари форуми – Туркия” форуми бўлиб ўтади

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркия Республикасидаги вакиллиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда илк марта “Ўзбекистон ёшлари форуми – Туркия” тадбирини ташкил этмоқда. Форум 2021 йил 18 декабрь шанба куни Истанбул шаҳридаги Йилдиз техника университети конгресс марказида ўтказилади. Форум давоми…

Erasmus+ танловида қайси йўналишларда қатнашиш мумкин?

Ўзбекистон олий таълим муассасалари 2022 йилда Erasmus+ дастурининг қайси йўналишларида қатнашиши мумкинлиги айтилди. Бу ҳақда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган ахборот кунида маълум қилинган. Янги йилда Erasmus+ дастури танлови учун қуйидаги йўналишларда лойиҳалар топшириш имконияти мавжуд: International Credit Mobility давоми…

Зангезур – Озарбайжоннинг тарихий ери

Озарбайжон давлат таржима маркази “Зангезур – Озарбайжоннинг тарихий ери” деб аталган видеолавҳа тайёрлади. Унда тарихий ҳужжатлар асосида мазкур тарихий ҳудуд XX аср бошларида хорижнинг ҳарбий-сиёсий дастаги билан Арманистонга бўлакма-бўлак қўшиб берилгани ҳикоя қилинади. Қайд этилишича, Озарбайжоннинг тарихий вилояти саналган Зангезур давоми…

Маргаритис Схинас: “Биз Ўзбекистонни минтақада хавфсизлик ва барқарорлик маркази деб биламиз”

Музокараларда вице-президент Маргаритис Схинасга ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан хоним ҳамроҳлик қилди. Фото: ЕИ ваколатхонаси 25 ноябрь куни Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегация Тошкентда бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди. Нуфузли делегация раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, ташқи ишлар давоми…

Европа комиссияси вице-президенти Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

22 ноябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа комиссияси вице-президенти, ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель ҳамда ЕИнинг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен билан музокара ўтказди. “Дунё” ахборот агентлиги хабарига давоми…

Пандемияга қарамай, Туркия туризмни ривожлантира олди. Муваффақият сири нимада?

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Буюк Миллат Мажлиси депутатлари саволларига жавоб берар экан, туризм кўтаринки суръатда равнақ топаётганини қайд этди. Вазирга кўра, соҳа вакилларининг фидокорона меҳнат ва профессионал саъй-ҳаракатлари туфайли йил якунида туризмдан 24 миллиард доллар даромад давоми…

USAID ва Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги тадқиқот бошлади

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2021 йил 15 ноябрдан 7 декабргача бошланғич синфларда ўқиш (EGRA) ва математика кўникмаларини баҳолаш (EGMA) бўйича мамлакат бўйлаб тадқиқот олиб боради. USAID ва вазирлик ўртасидаги ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда бундай давоми…