Истанбулда “Ўзбекистон ёшлари форуми – Туркия” форуми бўлиб ўтади

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркия Республикасидаги вакиллиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда илк марта “Ўзбекистон ёшлари форуми – Туркия” тадбирини ташкил этмоқда.

Форум 2021 йил 18 декабрь шанба куни Истанбул шаҳридаги Йилдиз техника университети конгресс марказида ўтказилади.

Форум мақсади ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш учун майдон яратиш, замон қаҳрамонларини кашф этиш, уларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва мамлакатдаги янгиланишларга фаол жалб қилишдан иборат.

Тадбирда бир-биридан қизиқарли лойиҳалар, танловлар, акциялар  ва тақдимотлар ўтказилиши кутмоқда. Шунингдек, иқтидорли ёшларни излаб топиш ва кадрлар захирасини яратиш мақсадида вазирлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтади.

Форум доирасида Туркия Республикасидаги ёшларнинг илмий ва ижодий ишлари тақдимотлари ҳам ташкиллаштирилади.

Форум 4 та йўналишда бўлиб ўтади:

Учинчи Ренесанс (ижтимоий-иқтисодий йўналиш);
New media (ОАВнинг янги йўналиши);
Келажак лидерлари (бошқарув йўналиши);
Ёш ижодкорлар (китобхонлик ва санъат).

Йўналиш ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилади. Форумда қатнашиш учун қуйидаги ариза шаклини тўлдиринг.