Танлов мавзуси: «Мустақил оммавий ахборот воситаларини (ОАВ) янада ривожлантириш, журналистларнинг касбий кўникмаларини такомиллаштириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий онгини ошириш».
Танловда Ўзбекистон Республикасининг нодавлат ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари қабул қилинади:
– демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни модернизатсия ва ислоҳ қилиш жараёнларини ОАВда кенг ёритиш;
– «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Контсептсияси»да белгиланган давлат ва жамият бошқарувининг устувор вазифаларини ҳал этишда нодавлат ОАВларнинг фаол иштирокини таъминлаш;
– давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган, аввало, инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларни ифода этадиган қарорлар ҳақида кенг маълумот олишларини таъминлаш;
– ахборот эркинлигини, аҳолининг маълумот олиш борасидаги конституцион ҳуқуқларини таъминлашда, шунингдек жамиятимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўзларининг фикр-мулоҳазаларини, қарашлари ва муносабатларини эркин баён этишларига зарур шароитлар яратишда нодавлат ОАВларнинг ролини ошириш;
– Ўзбекистонда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиб бориш жараёнларини нодавлат ОАВларда кенг ёритилиши;
– нодавлат ОАВ томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга кўмаклашиш;
– миллий матбуотнинг сифати, кадрлар маҳорати ва самарасини изчил ошириш;
– ОАВларнинг молиявий ва иқтисодий эркинлинигини мустаҳкамлаш, ахборот соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш;
– аҳолининг экологик, тиббий ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, аҳоли, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқий тарғибот ва инсон равнақи йўлидаги ишларни кенг ёритишда нодавлат ОАВларининг ролини ошириш;
– ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий тарбиялаш, уларнинг дунёқараши, ахлоқини юксалтириш, уларда миллий қадриятлар ва ўз-ўзини англаш ҳиссини сингдириш.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига ариза тақдим этилаётганлиги ҳақидаги кузатув хати;
2. Жамоат фондининг www.фунднго.уз. сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган грант лойиҳасининг аризаси;
3. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
4. Низом нусхаси (ташкилот муҳри билан тасдиқланган барча ўзгариш ва қўшимчалар билан).
Бундан ташқари, тақдим этилаётган ҳужжатларга манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномаси ва мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаш хати илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 15 млн. сўмгача.
ННТларнинг ўз маблағларини жалб этилиши қўллаб-қувватланади.
Ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 2012 йил 18 май куни соат 16-00га қадар қабул қилинади.
Танловда давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этишлари мумкин.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): «100035, Тошкент ш., Бунёдкор кўч., 1-уй» манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши шарт.
Танловда иштирок этиш шартлари ва танлов ҳужжатларининг намуналари билан Жамоат фондининг расмий сайтида: www.fundngo.uz танишишингиз мумкин.
Маълумот учун тел.: 239-26-76; 239-26-64.