Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда республикадаги босма ва интернет нашрлар, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари учун «Жамият ва мен» танловини эълон қилади.
Танловга жамият учун муҳим аҳамиятга эга, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маърифий-маданий, ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши, жамиятнинг фаол аъзолари ташаббусларини бирлаштириш, ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, ОАВ ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назаротини кучайтиришга қаратилган ижодий ишлар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади.
Танлов йўналишлари
-Энг яхши ёритилган “ижтимоий мавзулар”;
-Энг яхши ёритилган “иқтисодий мавзулар”;
-Энг яхши ёритилган “тарих ва маданият мавзулари”;
-Энг яхши ёритилган “сиёсий мавзулар”;
-Энг яхши ёритилиган “ҳуқуқий мавзулар”;
-Энг яхши ёритилган “илмий-техника мавзулари”;
-Энг яхши ёритилган “спорт мавзулари”;
-Энг яхши ёритилган “ижтимоий шериклик мавзулари”;
– Энг яхши ёритилган “жамоатчилик назорати мавзулари”.
Махсус номинациялар:
-“Ўз замонасининг қаҳрамони” мавзусида энг яхши материал;
-“Янги авлод” мавзусида энг яхши материал.
Танлов шартлари
Тақдим этилган ижодий ишлар босма ва интернет нашрларда 2014 йилнинг 1 январидан 2015 йилнинг 1 январига қадар чоп этилган бўлиши шарт.
Ижодий ишларга муаллиф тўғрисида (фамилияси, исми, профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорт нусхаси) маълумотлар илова қилинади.
Танловга материаллар 2015 йилнинг 4 февралига қадар қабул қилинади.
Танловни ўтказиш тартиби
Танловга тақдим этилган ижодий ишлар етакчи журналистлар, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, манфаатдор идора ва муассасалар вакилларидан иборат нуфузли ҳайъат томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади.
Ғолибларни аниқлашда мавзунинг долзарблиги, иш мазмунининг ижтимоий аҳамияти, материални ёритишдаги аниқлик ва ўзига хослик, профессионал маҳорат асосий мезон ҳисобланади.
Танловга топширилган ижодий ишлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди.
Танлов ғолибларига мукофотлар
Ҳар бир номинация бўйича танлов ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, ноутбук, планшет, қўл телефони ва шу каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Материаллар ва уларга ҳисобот кўринишидаги маълумотлар “Жамият ва мен танловига” деган қайд билан Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига қуйидаги манзилга жўнатилади: Тошкент шаҳри – 100129, Навоий кўчаси 30-уй, 3-қават, 1-хона. Тел./факс: 244-14-28, 244-12-51, www.mmf.uz, e-mail:fond[email protected].
Ташкилий қўмита