“Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танловига марҳамат!

Хабарингиз бор, www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар” танловини эълон қилган эди. Аввалги танловда энг гўзал, ибратли ҳикоятлар таржималари аниқланган эди. Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Рамазон ойи муносабати билан янги “Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танловини эълон қиламиз. Унда ўзингиз ҳаётда кўрган ёки яқинларингиз ҳаётида юз берган реал ибратли ҳикоялар билан иштирок этишингиз мумкин.

Танлов тартиби:

Танлов учун ўзингиз ҳаётда кўрган ёки яқинларингиз ҳаётида юз берган ибратли реал ҳикоя(лар)ни чиройли баён қилиб [email protected] почтасига юборинг. Материаллар 2016 йил 17 июлига қадар қабул қилинади. Ғолиблар 2016 йил июль ойи сўнггида эълон қилинади.

Иштирокчилар юборадиган материаллар сони чекланмаган. Ғолибларни аниқлашда ҳикоянинг мазмуни, долзарблиги, матннинг бадиий хусусиятлари, манбанинг ишончлилиги ҳам эътиборга олинади.

Танловга юборилган ҳикоятлар www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтларида эълон қилинади.

Танлов ғолибига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 32 жилдли “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами тақдим этилади.

Танлов талаблари:

1. Ҳикоя аввал бошқа манбаларда чоп этилмаган бўлиши керак.
2. Ҳикоя муаллиф ёки унинг яқинлари ҳаётида юз берган реал воқелик бўлиши керак. Тўқима ҳикоялар қабул қилинмайди. Ушбу шартнинг бажарилиши муаллифнинг ихлосига ҳавола қилинади.
3. Ҳикоя турли тилларда чиққан манбалардан кўчирилмаган бўлиши керак.
4. Ҳикоя юборувчининг ўзи томонидан баён қилинган бўлиши керак.
5. Ҳикоя бошқалар тилидан баён қилинса, унинг кимлиги қайд этилиши керак.

“Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танловида иштирок этинг ва энг гўзал ҳадяга соҳиб чиқинг!