“Эътиқод – қалб гавҳари” номли мақолалар кўрик-танловига марҳамат!

 

2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили ҳамда “Muxlis.uz” веб-сайтининг икки йиллиги муносабати билан 2015 йилнингн 20 май кунидан бошлаб “Эътиқод – қалб гавҳари” номли мақолалар кўрик-танловини эълон қилади.

Танлов веб-сайт маъмурияти томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг турли зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоялашга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилмоқда. Танлов қатнашувчиларининг ёши чегараланмаган.

Танлов қўйидаги йўналишларда ташкил этилади:

1. “Ислом – бағрикенглик ва меҳр-мурувват дини”

2. “Миллий қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз”. (маънавий таҳдидлар хусусида)

3. “Диний ақидапарастлик – инсоният душмани”.

4. “Кексаларни эъзозлаш – инсоний бурчимиз”.

5. “Истиқлол шукронаси”

Танловга юборилган мақолалар Times new roman услубида 14 шрифтда, бир интервал ҳажмида 3 қоғоздан ошмаслиги керак. Мақолаларга илова тарзида иштирокчи ҳақида маълумот ва унинг паспорт нусхаси юборлиши шарт. Белгиланган ҳар бир номинация бўйича биттадан ғолиб ва биттадан рағбатлантирувчи мукофот соҳиби ҳайъат аъзолари томонидан аниқланади.

Танловга материаллар 2015 йил 20 майдан 31 августгача бўлган вақт мобайнида қабул қилинади. Танлов ҳайъати томонидан маъқулланган мақолалар сайтга қўйилади. Ғолиблар мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида эълон қилинади.

Мақолаларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: [email protected] ёки [email protected]

Мурожаат учун телефон: + 99897 734 47 57, + 99895 194 83 83