Диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодий ишлар танловига марҳамат!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида “Сарҳисоб” танловини ўтказади.

Танловга 2014 йилнинг 1январидан 2014 йилнинг 21 ноябригача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевиденияда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2014 йилнинг 28 ноябирига қадар қабул қилинади. 
Танловда ғолиб деб топилганлар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
Бош мукофот. Диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодий иш.
Ғолиб махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Асосий мукофотлар:
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (телевидение 1-, 2- ва 3-ўринлар);
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (радио 1-, 2- ва 3-ўринлар);
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (даврий матбуот 1-, 2- ва 3-ўринлар);
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (Интернет 1-, 2- ва 3-ўринлар);
Теле- ва радиодастурларда иштирок этган “Энг фаол тарғиботчи” (1-, 2- ва 3-ўринлар);
1-, 2- ва 3- ўринни олган ғолиблар диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интернетда эълон қилинган ишлар тақдим этилади (3 тадан кам бўлмаслиги керак). 
Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар, 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак. 
Радиоэшиттиришлар (аудиокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак. 
Матбуот ва Интернет материаллари даврий нашрнинг асл нусхаси ёки  кўчирма  нусхасида тақдим этилиши лозим.

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилинади: 
– муаллифнинг исми-шарифи, ўз соҳасида олиб бораётган фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
– муаллифнинг турар жойи, уй ва иш те6лефонлари;
– паспорт нусхаси. Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Матбуот хизматига топширилади

Манзил: 100002, Тошкент ш., Қорасарой кўчаси 47- уй.
Тел.: (+998 71) 240-39-33, (+998 71) 150-64-33.

Танловда иштирок этувчилар соҳаси чегараланмайди. Танлов ғолибларини мукофотлаш маросими 2014 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтказилади.