Туркистон-Америка Ассоциацияси томонидан АҚШнинг Нью Жерси штатида ватандошларимиз учун ифторлик дастурхони ёзилди. Ифторлик зиёфатига узоқ-яқиндан ватандошларимиз ташриф буюришди. Меҳмонларга миллий таомимиз бўлмиш ош тортилди.
Туркистон-Америка Ассоциацияси нодавлат-нотижорат маданий ташкилоти собиқ Иттифоқ даврида ватандан чиқиб, Америкага келиб қолган туркистонликлар томонидан 1958 йилда ташкил этилган. Ташкилотнинг асосий мақсади турли маданий тадбирлар ўтказиш орқали АҚШдаги туркистонликларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаб, уларнинг бирдамлигини, жипслигини таъминлашдир.
Ассоциация ҳар йили шу мақсадда динимизни, она тилимизни сақлаш, урф-одатларимиз ва маданиятимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш доирасида турли маданий тадбирлар ўтказиб келади. Ассоциация ўз бағрига Америкада истиқомат қилувчи минглаб ўзбек оилаларини жамлаган. Ташкилотга ота-онаси асли марғилонлик бўлган Абдулла Хўжа раҳбарлик қилади.
АҚШда бугунги кунда 20 мингдан ортиқ этник америкалик ўзбеклар истиқомат қилишади. Уларнинг аксарияти бундан 30-40 йил илгари Осиё ва Европадан кўчиб ўтишган.