Унутилмас сиймолар. Ҳожиакбар Шайхов (кўрсатув)

Ҳожиакбар Шайхов (Ҳожиакбар Ислом Шайх) 1945 йил 25 мартда Хитой Халқ Республикасининг Шинжон вилоятидаги Чугучак шаҳрида туғилган. Ўзбек илмий-бадиий фантастикасининг асосчиларидан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). Ота-боболари асли тошкентлик бўлиб, Шарқий Туркистонга кучиб кетишган ва 1955 йил ватанига қайтишган. Тошкент политехника институтининг энергетика факултетини тугатган (1971). 30 дан зиёд илмий-фантастик ҳикоялар, қиссалар ва романлар муаллифи. «Рене жумбоғи», «Залворли одимлар» (1977), «Еттинчи операция» (1979), «Ғаройиб кўланка» (1980), «Олмос жилоси» (1983), «Сўнгги аждарнинг ҳалокати», «Ҳаётбахш хаёллар» (1985), «Аждодлар хотираси» (1986), «Ёнар дарё» (1986), «Мактаб саҳнаси» (1988), «Сеҳрли қиз» (1989), «Телба дунё» (1990), «Туташ оламлар» (1996), «Жодугарнинг эри» (1999), «Икки жаҳон овораси» (2001) ва бошқа фантастик қисса ва романлари бор. Публицистик асарлар ҳам ёзган («Фан фидойиси», 1987; «Замин шайдоси», 1990).
Ёзувчи 2002 йил 27 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.