Эшқобил Шукур. Гунг ҳикояси (видео)

ГУНГ ҲИКОЯСИ

Аваз сукунатнинг боласи эди,
Сингилдай суярди мусичаларни.
Тенгдошлари — одам болаларидан
Итдан қўркқан каби безиб юрарди.

Такаббур тенгдошлар гоҳо эрмакка
Овлаб ўлдирарди мусичаларни.
Сингиллар ўлигин кўрганда Аваз
Овозсиз-овозсиз ҳайқирар эди.

Безиб хўрликлардан, ҳақоратлардан
Хилват гўшаларга кетарди Аваз.
Овлоқда онаси Сукунат билан
Узоқ гурунглашар, узоқ ўйнарди.

Овлоқда Авазнинг ғариб бошини
Меҳрибон силарди буюк бир овоз.
Бунда ҳалок бўлган мусичаларнинг
Қаноти остида куйлари Аваз

Эшқобил Шукур