Бобур. Ғурбатта ул ой ҳажри мени пир қилибтур (видео)

Ғурбатта ул ой ҳажри мени пир қилибтур,
Ҳижрон била ғурбат манга таъсир қилибтур.

Мақдур боринча қилурам саъйи висолинг,
То Тенгрини, билмонки, не тақдир қилибтур.

Тақдирдур ул ёну бу ён солғучи, йўқса,
Кимга қаваси Санбалу Татйир қилибтур?

Бу Ҳинд ери хосилидин кўп кўнгул олдим,
Не судки, бу ер мени дилгир қилибтур.

Сендин бу қадар қолди йироқ — ўлмади Бобур,
Маъзур тут, эй ёрки, тақсир қилибтур.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур