Шаҳодат Улуғ. Мюнхен ёғдулари (новелла)
Томас ёзишга муккасидан кетаётир эди… Унинг жуда олис замонларда қолиб кетган, аммо хазин битиклари ичида томчи туғаётган фаромуш хаёллари шакл-шамойил топаётганди, вужуд бўлаётганди. Томас кайфият бандаси, кўнгил фуқароси эди. Сўз наққошининг қувваи ҳофизаси фиғонли мунг таратди, бамисли афтондил кўнгилнинг ҳасратли давоми…