Сукут сақламоқ, гапирмоқ

Ақлли бир йигит бўлиб, унинг ўрганишга бўлган иштиёқи ниҳоятда баланд эди. Ва бу қизиқиш ортидан турли хил илмларни ўрганди. Йигит айни чоғда гўзал бир табиатга соҳиб эди. Жуда кўп мажлисда қатнашар, аммо бўлар-бўлмас гапларга қўшилмасди. Қаэрда, қачон, қандай гапиришга эътибор давоми…

Яширилган тош

Золим бир аскар бор эди. Ҳар замон ўнгу сўлга тегиниб турарди. Бир куни тинчигина кетаётган одамга қитмирлик қилди. Одамни жонини чиқариб юборди. Яна бошига бир тош билан урди. Одамнинг ўч олишга кучи етмади. “Бир кун келиб хирмон ўрарман…” – деб давоми…

Толеъсиз муштумзўр

Бир муштумзўр бор эди. Ҳаётини уриш билан ўтказарди. Афсуски, омади ҳеч кулмади. Ишлари чаппасига кетиб, анча қийналди. Бирон чорасини топиш учун қаттиқ ҳаракат қилди. Охири бир қарорга келиб отасига:–Саёҳатга чиқиб узоқларга кетмоқчиман. Балки ўша жойларда билагимдаги куч билан хоҳлаган ишимни давоми…

Қўрқоқ йигит

Бир сафарда, йигитлардан бири кичик гуруҳга йўлбошчилик қиладиган бўлди. Йўлда қароқчилар хатари бор эди. Йўлбошчи йигит қалқон ўйнатар, ёй тортиб, қурол аслаҳаларидан фойдаланарди. Бошқаларга қараганда бақувват бўлиб, ўнлаб йигитлар унинг ёйини торта олмас эдилар. Ер юзининг манман деган паҳлавонлари ҳам давоми…

Тамакор савдогар

Саъдий, қишнинг ўртасида бир савдогарни учратди. Унинг юз эллик туя моли, қирқта қули ва хизматчилари бор эди. Савдогар бир кеча Саъдийни уйига таклиф қилди. У бутун кеча давомида у ёқ бу ёқдан гапириб турди:–Фалон танишим Туркистондадир. Фалон молларим Ҳиндистондадир. Бу давоми…

Подшоҳ бўлган тиланчи

Подшоҳнинг яна озгина умри қолди. Аммо, унинг ортидан қоладиган меросхўри йўқ эди. Бу мавзу шоҳнинг ўлими олдидан кўп муҳокама қилинар эди. “У бўладими, ёки бунисими?” – дея бош қотирарди аъёнлар. Подшоҳнинг саломатлик пайтида ҳам катта тортишувлар бўлиб турарди. Ҳукмдор, “Ўлимимдан давоми…

Подшоҳ билан деҳқон

Қиш кунларининг бирида подшоҳ одамлари билан овга чиқди. Бир кийикнинг изидан қувлаб узоқларга кетиб қолишди. Қеч киргач, қўноқ ерларига қайтолмадилар. Нарироқда бир деҳқоннинг уйини кўриб қолган ҳукмдор:–Келинглар, ўша уйга бориб исина қолайлик, нима дедингиз? – дея сўради одамларидан. Унинг ёнида давоми…

Ёлғиз дарвеш

Одамлар ва уларнинг ёмонликларидан йироқ юрган, қалби Аллоҳ ишқи билан лиммо-лим бир дарвеш бор эди. У ўта қаноаткор эди. Мол-мулк ва иззатга ҳеч аҳамият бермас; биргина хирқа билан озгина луқмани идора қилган эди. Бир куни у ўз хаёли билан ўтирар давоми…

Кекса паҳлавон

Кураш санъатининг бутун сир-асрорларини ўрганган бир паҳлавон бор эди. Бу борада унга тенг келадигани топилмасди. Курашда уч юз олтмиш хил ўйин кўрсата оларди. Рақиблари унинг ақл бовар қилмас ўйинлари қаршисида доим мағлуб эдилар. Бу моҳир паҳлавоннинг қўлида яраланишни истаган курашчилар давоми…

Султон нима деди?

Бир подшоҳ вазирини ҳузурига чорлаб, унга бир нарсалар деди. Атрофдаги бир қанча киши, буни билолмай, ичлари қизиди. Дарҳол подшоҳ ҳузуридан чиққан вазирнинг ёнига бориб:–Султон бугун фалон иш ҳақида сенга нима деди? – деб сўрашди.Доно вазир:–Сизга ҳам яширин қолмайди,сиз ҳам ўрганасиз, давоми…