Бегойим Холбекова. Ўзбек тилидан инглиз тилига таржималар тарихидан
Ўзбек адабиёти жаҳондаги энг қадимий адабиётлардан бири ҳисобланади. “Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари”нинг 2003 йилда нашр этилган биринчи жилди (тузувчилар – профессорлар Насимхон Раҳмон ва Ҳамидулла Болтабоев) сўзбошисида ўзбек адабиётининг (умуман, қадимги туркий адабиётнинг) илк даври тўғрисида фикр юритилиб, милоднинг V давоми…