Усмон Азим. «Адабиёт фидокор инсонлар қалбининг ёлқинидир» (2010)

…«Боланинг бирор-бир нарсага қизиқиши қони­да бўлади. Эсимни билибманки, китоб атрофида ўралашганман. Уйимизда кечалари (айниқса, узун қиш тунлари) эртак айтиб бериш, жамоа бўлиб китоб ўқиш расм бўлган. Бу нарса менга шу қадар ёқиб қолганки, эртак айтиб беришларини ортиқча инжиқлик билан талаб давоми…

Гуландом Тоғаева. Уйғоқликка даъваткор ижод (2009)

Ҳаётда қанчалик қулайликлар кўпаймасин, электрон воситалар бизни қанчалик қуршаб олмасин, ижодкор сўзининг, қаламининг мавқеи асло пасайгани йўқ. Зеро, донишмандлар инсон қалбини “олами кубро”, яъни “олам ичидаги энг катта олам”, деб аташган. Ўзи жисман заиф бўлса-да, фикри-шуури осмондаги юлдузларга етадиган Инсон давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Икки буюк сиймо

Чўлпон ва Қодирийнинг ХХ аср бошларида ўзбек замонавий адабиётининг қарор топишидаги буюк хизматлари, ўлмас асарлари ҳақида талайгина китоблар, илмий-тадқиқот ишлари ёзилган ва ёзилажак. Камина ушбу мақолада икки атоқли адиб ижодига хос зоҳирий ва ботиний муштаракликлар, кўзга ташланадиган ва ташланмайдиган ички давоми…

Собир Ўнар. Китоб ифори (2009)

Авваллари китоб ҳиди, ифори ҳақида негадир ўйламас эканман. Мана, замон ўзгарди, энди тақчиллик йўқ, хоҳлаган китобингни топа оласан, нашриёт ва босмахоналар сон-саноқсиз, гуриллаб ишлаб ётибди. Бу китоб­ларни ўқиш тугул санаб ҳам улгуриш қийин. Шундай бўлгани тузук, албатта. Боз устига кутубхоналар давоми…

Мирпўлат Мирзо. Шоир (2009)

Нашриётлар жойлашган салобатли бино олдидаги улкан устунлар ёнидан ўтиб зинадан кўча томон тушиб борарканман, узоқдан Рауф ака келаётганини кўрдим. Куз кунлари эди. У — ҳамишалик костюмида, қўлида ҳамроҳ портфели. Қачон қўйилгани эсимиздан чиқиб кетган соқол-мўйлаби ўзига ярашган. Уни узоқдан ҳам давоми…

Шаҳло Ботирова. Романчиликда эврилишлар (2009)

Роман бадиий адабиётнинг нисбатан навқирон, ривожланишда давом этаётган замонавий жанрларидан бири ҳисобланади. Жаҳон адабиётида у драма, достон сингари жанрлардан анча кейин пайдо бўлган. Ўзбек романчилиги ҳам салкам бир асрлик тараққиёт тарихига эга. Абдулла Қодирий етук намуналарини яратиб берган ўзбек романчилиги давоми…

Шерали Турдиев. Ҳамкорликда гап кўп (2009)

Ўзбек халқи дунёдаги барча халқлар каби қардош озарбайжон халқи билан қадимдан адабий-маданий алоқада бўлиб келган. Уларнинг бу ўзаро алоқалари кейинчалик тобора кенгайиб бориб, озарбайжон адабиётида Низомий ва Фузулий, ўзбек адабиётида Навоий ва ундан кейинги даврларда кучая борган. Уларнинг асарлари ҳар давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Эл юрагидаги шоир (2009)

Ўзбек адабиётида ижодий тақдири ғоят мураккаб кечган адабий шахсиятлардан бири Ҳамид Олимжондир. Кейинги давр адабиётшунослигида шўро даврида ижод қилиб, эътибор топган Ҳамид Олимжон адабий меросига нигилистик қараш бир қадар ўзини сездирмоқда. Бу ҳол шоир ижодига бағишланган илмий тадқиқотлар камайиб кетганлиги, давоми…

Шерали Турдиев. Изтиробли хотиралар

Марҳум устоз, профессор Ҳомил Ёқубов домланинг адабиётшуносликка оид асарларини талабалик давримдаёқ ўқиган бўлсам-да, у киши билан 1957 йили Ўрта Осиё давлат университетининг(ҳозирги ЎзМУ) филология факултетини битириш арафасида кўришдим. Шу вақтдаги домлам Субутой Долимов раҳбарлигида тайёрлаган “Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи” давоми…

Бипулжйоти Сайкиа

ПАНА ЖОЙ Қандай осон топиб олмоқ Сенинг пана жойингни. Сен ҳақдаги ҳар бир хабар Келиб тушар қўлимга, Кириб борар уйимга. Тўрт томонда тўртта девор, Баландлаб боради тол. Қандай осон топиб олмоқ Сенинг пана жойингни. Сен ҳақдаги сўзлар – ёлғон, Йўлларни давоми…