Шодмон Сулаймон (1975)

1975 йилда туғилган. Филология фанлари номзоди. Бухоро Давлат университети ўзбек филологияси факультетини тугатган. “Хосиятли кун”, “Куз хаёли”, “Туғилган кун” каби шеърий ва насрий тўпламлари; “Қайноқ қум кенгликларида”, “Шеърий санъатлар сеҳри”, “Адабиёт назариясига оид тушунчалар”, “Адабиётшунослик атамаларининг қисқача изоҳли луғати”, “Мутолаа давоми…

Мунаввара (1965)

1965 йилда туғилган.  Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган. Айни кунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи вазифасида хизмат қилади. Унинг “Оила омонлиги тил билан”, “Қизларжон!”, номли публицистик рисолалари; “Дийдор”, “Сизга ўхшасин”, “Соғинч манзили” каби шеърий тўпламлари давоми…

Абдумажид Азим (1957)

1957 йилда туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетида ўқиган. Шоирнинг “Қалбимнинг Ватани”, “Қуёш боласи”, “Ёруғлик олами” сингари шеърий тўпламлари чоп этилган. Айни пайтда “Ҳуррият” газетасида фаолият юритмоқда. * * * Кўнгил, сен ўзингни овутиб яша, Тақдири азалнинг ишига кўнгил. Умрнинг паст-баланд йўллари давоми…

Эрмамат Нурматов (1937)

1937 йилда туғилган. Наманган Давлат педагогика институтининг филология факультетини битирган. “Олмос”, “Боқий бахт”, “Яхшилик”, “Муҳаббат боғи”, “Соғиниш”, “Оқ гулдаста”, “Девон”, “Фарёд”, “Оқ ва қора”, “Икки қутб”, “Эзгуликдан умр чароғон”, “Сабоқ” каби китоблари нашр этилган. * * * Тун кетиб, олам давоми…

Шодмонқул Салом (1980)

1980 йилда туғилган. Термиз Давлат университетининг кимё факультетини тамомлаган. “Юрак иқлими”, “Кўнгил китоби” шеърий китоблари чоп этилган. Ҳозирда “Китоб дунёси” газетасида Бош муҳаррир вазифасида фаолият кўрсатмоқда. Тун қоровули I Мен – бир тунги қоровулман, туннинг қўриқчисиман, Тонг ортилган тун карвонин давоми…

Ибодат Ражабова (1956)

1956 йилда туғилган. Самарқанд Давлат педагогика институтининг филология ҳамда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетларида ўқиган. Унинг “Осмондаги фаришта”, “Бухорода гужумлар гуллади”, “Қуш киприги” сингари шеърий ҳамда бир қатор насрий-тарихий асарлари чоп этилган. Айни пайтда, “Бухоро оқшоми” газетасида фаолият юритмоқда. БОБОМ давоми…

Олима Набизода (1974)

1974 йилда туғилган. ЎзМУнинг филология факултетини тамомлаган. Шоиранинг “Нигоҳ садоси” номли тўплами нашр қилинган. Шунингдек, шеърлари инглиз, француз ва олмон тилларида ҳам чоп этилган. * * * Мусофир илдизлари чуқур, шохлари ҳаволарда адашган дарахт… * * * Ярим тун. Қитирлаган давоми…

Икромжон Аслий (1984)

1984 йилда туғилган. Андижон Давлат университети филология факультетини тамомлаган. “Андижон ёшлари” газетасида муҳаррир ўринбосари лавозимида хизмат қилади. Шоирнинг “Тонгги сабо”, “Андижон чашмаси” шеърий тўпламлари нашр этилган. У Зомин семинари, “Келажак овози” Республика кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиби. * * * Сизни давоми…

Ҳусан Равшан (1987)

1987 йилда туғилган. “Келажак овози” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлган. Шеърлари ва ҳикоялари даврий матбуотда мунтазам чоп этилмоқда. * * * Менинг кўзларимда жўш урар севинч, Бошимга бахт қуши қўнди, биродар. Яшамоқ, гулламоқ келди имкони, Бизнинг давронимиз осмонга қадар. Шу давоми…

Рустам Мирвоҳид (1987)

1987 йилда туғилган. Тошкент Давлат шарқшунослик институтининг 2-босқич магистранти. “Келажак овози” танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби. “Дил қуши”, “Бу – ошиқ сўзим” шеърий тўпламлари муаллифи. Соҳир тун Кеч тушди… Қайдадир қурбақа сайраб, Атрофга таратар ажиб овозин. Қайсидир бурчакда чигиртка яйраб, давоми…