Набийра Торешова (1953)

1953 йилда туғилган. Қорақалпоғистон халқ шоири. Нукус Давлат педагогика институтининг филология факультетида ўқиган. Шоиранинг “Ёшлигим менинг”, “Уч овоз қўшиғи”, “Паризод”, “Азизим” сингари шеърий тўпламлари ҳамда пьеса ва қиссалардан иборат қатор китоблари чоп этилган. Набийра Торешова айни пайтда, “Амударё” журнали Бош давоми…

Фароғат Худойқулова (1975)

1975 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Куй дилим, суйгулим”, “Айтолмаган сўзларим”, “Ойдинлик” номли китоблари чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. МИРЗО УЛУҒБЕК Тун қўйнида тутдим қуёшни, Осмон оқиб киргач кўзимга. Юлдузларни гул каби териб, Ҳадя этдим халқим давоми…

Шербой Шеров (1962)

1962 йилда Нишон туманида туғилган. Шифокор. Адабиёт ва санъат ихлосманди. Шоирнинг “Инсон азиз” деб номланган тўплами чоп этилган. ВАТАН БЎЛМАСА Толеинг сўқирдир, бахт кулиб боқмас, Мавж урган дарёлар сен томон оқмас. Энг ажиб наволар, созлар ҳам ёқмас, Пешонангга битган Ватан давоми…

Муҳаммад Малик (1937)

1937 йилда Самарқанд вилоятининг Пастарғом туманида туғилган. Самарқанд Давлат университетини тамомлаган. Ҳозирда Тошкент Молия институти қошидаги Молия академик лицейи ўқитувчиси. Физика – математика фанлари номзоди. СОҒИНЧ Қайтиб келсанг эди менинг ёшлигим, Муҳаббат ўтида қайта ёнардим. Сенинг боғларингдан гул узиб масрур, давоми…

Лазизжон Бахранов (1981)

1981 йили Пахтачи туманидаги Қиргули қишлоғида туғилган. Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг Санъатшунослик факультетида таҳсил олган. «Осон яшашнинг йўли», «Соғиндим» номли китоблари чоп этилган. БИЛОЛМАДИМ Ошёнинг узоқ эди, яқин бўлди, Юрагимда уйғонгани чақин бўлди. Билмам, сенга яна давоми…

Содиқжон Иноятов (1960)

1960 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган. 1983 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Омон бўлса дўстларим”, “Ёруғ кунлар” ва “Онамни соғиниб” номли китоблар муаллифи. КЕКСА ОТНИНГ ҲИКОЯСИ Ёш эдим бир маҳаллар Ўтлар чақнаб туёқдан. Ғолиб бўлиб келганман Неча давоми…

Акрам Усмон (1966)

1966 йилда туғилган. Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган. “Иқрорлик”, “Юрак мактублари” (ҳаммуаллифликда) шеърий тўпламлари, “Куз анҳори” очерклар китоби чоп этилган. Ҳозирда “Наманган ҳақиқати” газетасининг бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда. 1 Икки фасл – иноят фасли, Учинчиси давоми…

Икромжон Мардонов (1974)

1974 йилда туғилган. Самарқанд Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини битирган. Айни пайтда, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасида ҳуқуқшунос вазифасида ишламоқда. САМАРҚАНДИМ Эй Самарқандим, Эй қадим шаҳрим. Беҳишт билан ораси Бир одим шаҳрим. Ҳофиз айтганидек, Сайқали заминсан. Бағрингдан сочилгай Мудом нур, зиё. Абад фахр давоми…

Иброҳим Маҳкамов (1970)

1970 йилда туғилган. Тошкент Давлат университетининг математика факультетида таҳсил олган. “Муҳаббат баҳори”, “Юрак фарёди”, “Илоҳий туйғу”, “Қалб қиёфаси” номли шеърий китоблари нашр этилган. Ҳозирда “Тиббиёт ва замон” журналида фаолият юритмоқда. * * * Атиргулнинг юзида милтирайди томчи ёш, Қай ҳолатга давоми…

Очил Тоҳир (1955)

1955 йилда туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналиситика факультетида таҳсил олган. “Қарз”, “Соғинч соҳили”, “Кўнглим билан суҳбат” каби шеърий китоблари нашр этилган. Айни пайтда, “Ўзбекистон” телерадиоканалида бўлим бошлиғи вазифасида хизмат қилади. “Ўткан кунлар” китоби таассуротлари “Сиз ўшами?” – Қодирийга хуш ёққан давоми…