Зебо Раҳимова. Сўз айтмоқ изтироби (2013)

Даставвал бу таклиф менга қизиқ туюлди. Уй бекаси бўлсам, анча йиллардан буён рўзғор билан андармон бўлиб юрган аёл кўпчиликка нима янгилик ҳам айтарди деб ўйладим. Аммо, юрак-юрагимда товланиб, тинчлик бермаётган соғинчнинг ранги, турмушнинг ҳар қандай паст-баландида ҳам мени тарк этмаган, давоми…

Аслиддин Мустафоев. Тегирмон (ҳикоя)

— Ота, — дедим Жамол бободан олган пойтеша билан ёғоч чопаётган отамга эшак устидан тушар-тушмас, — «Можа» нима дегани? —    Саримсоқ бобонг айтдими бу гапни? Қўявер, эътибор берма. — Ёмон гапми, ота? — Ёмон гапмас-у, — отам ишини тўхтатиб менга давоми…

Юсуф Худойқул. Севги (ҳикоя)

Синфдошлар билан ўзимизча одат чиқардик, яъни ҳафтанинг ҳар шанбасида навбати билан бир-биримизникига бориб уй юмушларига қарашадиган бўлдик. Масалан, лой сувоқми, ғалла ўришми ёки ер ағдаришми, ишқилиб, овози дўриллаб қолган бир гала бўз болалар ҳашарчи деган ном чиқардик. Уйдагилар ўзларича қувонишиб, давоми…

Юсуф Худойқул. Балоғат (ҳикоя)

Қиш кунлари бўлса-да, адирлар бағрида нишлаётган чечаклар кўнгилда орзиқиш уйғотади. Бу пайтлар Ҳисор кенгликларида табиат ўзгача жозиба касб этади. Мактабимиз унчалик муҳташам бўлмаса-да, аммо кенгликлардаги олд мактаблардан бири эди.— Менга қара, ошна, сендан илтимос, менга битта шеър ёзиб бергин, йўқ давоми…

Восит Аҳмад. Тўй ҳақида гаплашгандик… (ҳажвия)

Елкалари навбатма-навбат учиб, тинмай қаҳ-қаҳ отиб кулаётган эрини етаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонаси бош ҳакими ҳузурига шошилди. У кира солиб йиғламсираганча ёлворди. — Эримни тузатиб беринг, доктор. Яқинда тўй қилишимиз керак. Бу киши бўлса…Бош ҳаким дам йиғлаётган хотинга, дам тинмай давоми…

Иномжон Абдиев. Гулули (ҳикоя)

Гулули — Гулсара, бизнинг Қавчин овулда ҳамма танийдиган танҳо заифа. Гулули — тўйида, бахти ойдай тўлганида қувончини қисмат булути тўсиб, иқболи кемтик бўлган телба сулув. Ёшу қари бирдек биладиган бу сулувнинг ёлғиз белгиси, у — бебахт қиз. Бахтсизликни ҳамма таниркан-да. давоми…

Бек Турди. Газеташоу (ҳажвия)

— Ассалому алайкум ҳурматли газеташоу мухлислари. Газета саҳифасида бу мен — севимли бошловчингиз Сурайё Даврон бўламан. Энди сизларни шоумизда иштирок этаётган экспертлар билан таништириб ўтсам. Менинг ўнг томонимда…— Тўхтанг, тўхтанг Сурайёхон, газеташоу мухлисларини мавзу билан таништирмадингиз-ку?!— Ҳа-я, эсим қурсин. Бугун давоми…

Ўзбек тилида грантлар сайти ишга тушди

Хорижда таҳсил олишни истовчи ўзбекистонлик ёшларга ёрдам бериш мақсадида ўзбек тилида “Grantlar.uz” номли янги сайт ишга тушди. Сайтда ёзилишича, ушбу лойиҳа талабаларга бутун дунё бўйлаб турли мамлакатларда таълим олиш учун грантлар топишда ёрдам беради. Унда, грантлардан ташқари, хориждаги илмий конференциялар, давоми…

Итнинг жавоби

Биров итга айтибди: — Сен нимага эски тўнни қопасан. Янги тўнни қопмайсан? Ит айтибдики: — Камбағал ҳалолхўр, мен ҳаромхўр. Камбағал менинг душманим бўлгани учун мен уни қопаман. Бойларни қопмаслигимнинг сабаби шуки, бой ҳаромхўр, мен ҳам ҳаромхўр. Шунинг учун бойларни қопмайман.

Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар. Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди. — Биз ректор давоми…