Йўлдош Солижонов. Йил хирмони, ҳосил сифати (2012 йил романлари таҳлили) (2013)

2012 йил халқ хўжалигининг барча соҳаларидаги сингари бадиий адабиётда ҳам ғоят самарали бўлди. Бу жиҳатдан адабиётимизнинг гултожи ҳисобланган роман жанрининг хирмони ҳам миқдори, ҳам сифатига кўра аввалги йиллардагидан қолишмайди. Мавзуларнинг ранг-баранглиги, адабий аҳоли тоифасининг янгилиги, характерлар хилма-хиллиги, бадиийлик мезонлари ва давоми…

Янги авлод овози (Қозоқбой Йўлдошев, Умарали Норматов, Иброҳим Ғафуров) (2013)

ХУЛОСА: Иброҳим Ғафуров жавоблари: Ўзбекистон ва унинг халқи кўз очиб юмгунча Истиқлолнинг чорак асрига яқинлашиб қолди. Адабиётчилар учун бу энди адабий жараёнлар борасида масофадан туриб фикрлаш ва айрим хулосалар чиқаришга имкон беради. Бугун ҳамда эртага қандай йўллар, йўналишларда ёзиш маъқул, давоми…

Янги авлод овози (Раҳмон Қўчқор, Абдуқаюм Йўлдош, Исломжон Ёқубов, Абдунаби Ҳамро) (2013)

Раҳмон Қўчқор жавоблари: 1. Тан олиб айтиш керакки, ўтган асрнинг 70-йиллари адабиётга кириб келган авлод, ўзидан олдинги ижодкорлар тажрибаларини инкор этмаган ҳолда, миллий адабиётда катта бир тўлқинни ҳосил қила олди. Анвар Обиджон, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Муҳаммад Раҳмон, давоми…

Янги авлод овози (Назар Эшонқул, Дилмурод Қуронов, Раҳимжон Раҳмат, Баҳром Рўзимуҳаммад) (2013)

Назар Эшонқул жавоблари: 1. Сиз айтган авлодлар бўлиниши кўпроқ поэзияга хос. Назм – дунёвий анъаналар, усуллар, синовлар ва шаклларни ўзида синаб кўрди, тараққиёт босқичига чиқиб олди. Наср ҳақида мен бундай деб айтолмайман. Назаримда, насрга нисбатан жараён бир мунча бошқачароқ кечгандай. давоми…

Янги авлод овози (Ҳамидулла Болтабоев, Шуҳрат Ризаев) (2013)

Саволлар: 1. Сир эмас, кейинги қарийб йигирма-йигирма беш йил мобайнида давр тубдан ўзгарди. Бу дегани шуки, янги даврга хос бўлган кайфият ҳам пайдо бўлди. Демак, истаймизми-йўқми, янгиланган кайфиятни ўз асарларида акс эттирувчи авлод ҳам вояга етган бўлиши керак. Агар шундай давоми…

Аҳмад Аъзам. Қуроқ (қисса)

Хў-ўш, энди сизга бир ҳангомани айтиб берсам, бўлмаган гап дейсиз, тўғри ўйлайсиз, шу гапни бошқа бировдан эшитганимда ўзим ҳам ишонмас эдим, одамларни гўл дейди шекилли бу одам ё ўзини гўлликка соляптими деб, энсам қотарди балки, лекин сизни алдамай деб кўрганимга давоми…

Ҳусайнхон Яҳё. Навоийни қачон тушунамиз?

Ҳазрат Алишер Навоий ижоди билан ўқувчилик йилларимизда танишган эдим. Бироқ Навоийни тушуниш, унинг бетакрор истеъдоди қирраларини англаш жуда қийин эди. Қолаверса, Навоий асарлари талқини ҳукмрон мафкура мезонларидан чиқиб кетиши мумкин эмас эди. Шунинг учун ҳам собиқ иттифоқ даврида нафақат Навоий давоми…

Адҳамбек Алимбеков. Туркиялик шогирд

Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг довруғи ҳаётлигидаёқ ватани сарҳадларидан чиқиб, ўзга юртларда ҳам машҳур бўлган. Хусусан, Туркияга унинг ғазаллари 1483 йилда, Султон Боязидга етиб борган. Бу 33 та ғазални Султон Боязид даврининг таниқли шоирларидан бўлган Аҳмад Пошога беради. Аҳмад Пошо давоми…

Собир Ўнар. Элнинг эгалари (2013)

Биласизми, биродар, шу ёшга келиб каминанинг асосий мавзуларидан бирига айланаётган бу гап чиндан ҳам жуда муҳим. Ҳа, ҳар элга бош керак. “Минг ишчига бир бошчи” деганлари сингари. Мазкур фикрни, эҳтимол бир парда кўтарибон айтмоқ зарур. Эсингизда албатта, бултур қиш анча давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Карпентьер ҳақида сўз

Лотин Америкаси «Сеҳрли реализм» адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири Алехо Карпентьер (1904-1980)нинг ижодий йўли 1920 йиллар Кубада бош­ланди. Ёш адиб, Гаванада чиқадиган бир нечта даврий нашрларда маданий ҳаётга бағишланган рукн­ни олиб бораркан, эрксевар Куба халқини Европада содир бўлаётган туб ўзгаришлар, жумладан, давоми…