Рахшона Аҳмедова. Тушунарсиз севги изҳори (ҳикоя)

Гул дўконига ишга кирганимга икки ҳафта бўлди. «Ўғил бола бўлсанг, гул дўконида нима бор», демоқчимисиз? Гул дўконининг эгаси ҳам худди шундай фикрда. Суҳбатга келган куним, у «Ўғил бола деган гуллар орасида аралашиб юрмай, билагини ишга соладиган меҳнат қилгани яхши эмасми?», давоми…

Нега саҳрода сув йўқ?

Саҳро нима? Саҳро ҳаётнинг фақат айрим турлари яшаши мумкин бўлган минтақадир. Ҳеч бир саҳрода нам етишмайди. Демак, у ердаги мавжуд ҳаёт турлари сувсизликка мослашиши керак бўлади. У ерда қанча кўп ва неча турдаги ўсимлик ўсиши ёғингарчилик миқдорига боғлиқ. Ёғингарчилик мўл давоми…

Василий Шукшин. Чаппа (ҳикоя)

Хотини уни «Чаппа» деб чақирарди. Баъзида эркалаб шундай дерди. Чаппанинг бир ғаройиб хусусияти бор эди; у билан ҳамиша қандайдир ҳодиса рўй берарди. У буни хоҳламасди, албатта, аммо негадир доимо қанақадир ҳодисаларга аралашиб қолаверарди. Ҳар хил майда-чуйда бўлмағур ҳодисаларга. Мана, сафарда давоми…

Анор. Мен, сен, у ва телефон (ҳикоя)

“Телефон рақамлари ҳеч ўхшамас бир-бирига бироқ барчасида инсон овози бор… …ёмон кунлар ҳеч ўхшамас бир-бирига бирида ўзинг жим қоласан бирида телефон…” Воқиф Вакилов Ўтган куни сенинг телефонинг вафот этди. Ўйлама, фақат инсонлар ўлмайди, телефон рақамлари ҳам ўлади. Умр бўйи кўплаб давоми…

Олег Ждан. Саёҳат (ҳикоя)

Анна Васильевна ҳар йили сентябрь ойининг иккинчи ярмида кенжа синглиси Марияни даволаниш учун Пятигорск шаҳрига, учинчи синглиси Мартаникига йўллар эди. Ҳар уччови ҳам шундай ёшда эдики, касалликлар доираси торайса-да, аммо оёқ қурғур кўп панд берар: масалан, автобусга тиззалаб чиқиб, ундан давоми…

Малайзия билан таълим соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Малайзиянинг Менежмент ва фан университети асосчиси ҳамда президенти Мохд Шукри бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Музокараларда Наманган ОТМлари билан талабалар алмашинуви ва ҳамкорликда таълимни йўлга қўйиш, қисқа муддатли давоми…

ЕИ лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда иқлим ўзгариши хатарларига доир сўровнома ўтказилди

10 август куни Тошкентда Европа Иттифоқи молиялаштираётган лойиҳа доирасида БМТ Тараққиёт дастури, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда давлат идоралари ҳодимларининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф ва таҳдидлар тўғрисида хабардорлигини ошириш бўйича тадбир ташкил этилди. ЕИ делегацияси матбуот хизмати давоми…

Василий Шукшин. Стёпка (ҳикоя)

Яна… ҳали балоғатга етмаган оқкўнгил, лоқайд, ўйноқи қизалоққа ўхшаб баҳор келди. Қишлоқнинг эгри-бугри кўчалари тиззагача лой. Одамлар четан деворларнинг қозиғидан ушлаб аранг юришади. Мабодо, бирон-бир гўшт тайёрлов идорасида ишлайдиган тўлароқ амаки келиб шу қозиқлардан ушлаб юргудай бўлса, қозиқ қўлида қолади. давоми…

Ўзбекистонлик таниқли маданият намояндаси Япония ТИВ томонидан тақдирланди

Ўзбекистонлик таниқли маданият ва санъат намояндаси, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри собиқ директори Маҳмуд Муродов Япония ташқи ишлар вазирининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Мукофот Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма томонидан Тошкентда ташкил этилган анжуманда тантанали давоми…

Туркия вазири Ислом бирдамлик ўйинларига мезбонликдан кўзланган мақсадга ойдинлик киритди

Аввал хабар берганимиздек, V Ислом бирдамлик ўйинлари Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Бешинчи бор ўтказилаётган мусобақаларда дунёнинг 56 давлатидан 6000 га яқин спортчи иштирок этмоқда. Туркия ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Муҳаррем Касапоғлу ушбу нуфузли мусобақа ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. давоми…