Ғулом Каримий. Ноёб қўлёзмалар изидан (ҳикоя)

“Ҳазрати рисолат замонидан бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлибтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай”, – деб ёзган эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобурнома” китобида. Бундан хулоса қилиб, ўша даврда ҳеч бир ўлкада Мовароуннаҳрдагичалик кўп китоб давоми…

Маҳкам Маҳмудов. Мушкул муаммо (ҳикоя)

Ўт ўт ичидан ўтинг бор эрсаСўфи Оллоёр Ҳаво айниб, денгизда ғалаён бошланган, тўлқинлар ғазабга миниб, қирғоққа тобора бостириб келар эди. Дам олаётганлар шоша-пиша йиғма сўричалари ва соябонларини йиғиштиришар, чўмилишни бас қилинглар, деб шўх болаларга бақиришар эди. Бир оз пакана, тўладан давоми…

Фозил Тиловат. Қора қузғун (қисса)

Тоғам Раҳматилла Ўроқов хотирасигабағишлайман 1 Жиноят тафсилотлари битилган ҳужжатларга кўмилган тергов ходими бошини қоғозлардан кўтарганида тун ярмидан оққанди. Шу пайт телефон жиринглаб қолди.– Алло, Акмал ака? – хотинининг ташвишли овози эшитилди гўшакдан. – Ҳалиям ишхонадамисиз? – Ҳозир кетмоқчи бўлиб тургандим.– давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Куйган кўнгил ноласи (монолог-қисса)

Висол йўли ёпиқ экан, имкон қадар унга яқинлашмоқ ҳам гўзал бир ишдир. Жалолиддин Румий. Худо инсонни бир умр бахт излаш азоби билан жазолаган. Асқад Мухтор. Сени дея сенсиз яшадим. Улуғбек Ҳамдам. * * * Тонг эди. Қуёш тоғ орқасидан кўтарилиб давоми…

Собир Сайҳон. Юрт соғинчи (қисса)

Муқаддима Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму? Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму? Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ашрафи махлуқот1 сифати билан мушарраф одам зотини инсон мартабасига кўтарган илмдир. Кишиларнинг фазилатли бўлишига сабаб шу чиройли Ватанга садоқат каби маънавий бойликдир. Бу олий давоми…

Собир Сайҳон. Буғдой экиб арпа ўрганлар (қисса)

Камина — Орифжон Саид Маъруф ўғли Наманганнинг Найманча қишлоғиданман. Онам – Эгамберди қизи Бибирисолат.Бу эсдаликни Саройкамарда ёза бошладим. Бу ерларга ўн йил олдин кўчиб келганмиз. Ёшим 17 да. 1931 йилда туғилганман. Дарёга яқин қишлоғимни элас-элас эслайман. Муллараҳмат номи билан шуҳрат давоми…

Пирмат Шермуҳамедов. Даҳолар учрашуви (парча)

Одамлар илм туфайли эзгуликка эришадилар. Улар илм ва ҳунар туфайли ёвузликдан халос топадилар.Шунинг ўзи энг катта фойда, энг катта бойликдир.Абу Райҳон БЕРУНИЙ 1004 йил. Куз келиб, ишкомларда шарбатга тўлган ҳусайни узумлар олтиндай товланади. Журжондан чиққан карвон орадан ўн икки кун давоми…

Нусрат Раҳмат. Оқ каламушлар (ҳикоя)

Мардикор жувоннинг кундалиги Қирмизи рангли (бунақасини биринчи бор кўришим) «Neхia» ҳайдовчиси кабинадан тушиши билан, бу ердаги таомилга кўра, бошқалар қатори Барно иккаламиз унга яқинлашдик, юзимизга табассум суртган бўлдик. Қирқ ёшлар чамасидаги, бўйчан, кўринишидан анчайин пухта, дилкаш бу одам нигоҳи билан давоми…

Хуршид Даврон. Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон

Ҳамма юксак чў ққигаЧиқмоқни истар,Лекин ҳеч ким водийга тушибБоққиси келмайди0Ъ з юрагига.Дзюн ТАКАМИ Мен ёниб турган чироққа қўлимни тутиб:“Қўлимни қанча тутиб турсам, шу вақт ичида ллни кўришгаимкон беринг”, – деб 0Ъ тиндим.Аммо улар чироқни 0Ъ чириб: “Сен ллни кў рмайсан”, давоми…

Хуршид Даврон. Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят (ҳикоя)

I Қиш билан баҳор жанги – аямажуз кечаларидан бирида мен сизларга Амир Темур ҳақидаги афсоналарнинг бирини ҳикоя қилиб бериш мақсадида қўлимга қалам олдим.Бу афсонани тўқиганлар унга қандай ном берганларидан бехабарман, мен уни “Амир Темур ўғлининг ўлими” деб атадим. Менга уни давоми…