Завқий (1853-1921)

Завқий — XIX аср иккинчи ярими ва XX асрнинг биринчи чорагида яшаб ижод этган йирик ижодкорлардан биридир. Завқий тахаллуси билан шуҳрат қозонган Убайдулло Қўқон шаҳрида Уста Солиҳ махсидўз оиласида туғилди. Ёшлигиданоқ Уста Солиҳ унинг тарбиясига жиддий аҳамият беради, моддий қийинчиликларга давоми…

Унутилмас сиймолар. Ҳожиакбар Шайхов (кўрсатув)

Ҳожиакбар Шайхов (Ҳожиакбар Ислом Шайх) 1945 йил 25 мартда Хитой Халқ Республикасининг Шинжон вилоятидаги Чугучак шаҳрида туғилган. Ўзбек илмий-бадиий фантастикасининг асосчиларидан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). Ота-боболари асли тошкентлик бўлиб, Шарқий Туркистонга кучиб кетишган ва 1955 йил ватанига қайтишган. давоми…

Назар Эшонқул. Хуан Карлос Онетти

«Унинг асарларисиз янги авлоднинг бошқа адиблари пайдо бўлмасди: у биринчи эди, биринчи бўлиб тўсиқни ошиб ўтди: Кортасар, Гарсиа Маркеснинг ўзи ҳам унинг асарларидан ўсиб чиқди». Хуан Рулфо «Онеттини ҳали адабиёт тан олгани йўқ. Аммо бизга берилаётган мукофотларга, энг аввало, у давоми…

Адабиёт мухлислари учун янги “Ижод олами” журналини кутиб олинг!

2017 йилдан адабиёт мухлислари учун “Ижод олами” журнали чоп этила бошлади. Адабий-бадиий, илмий, ижтимоий-иқтисодий йўналишда фаолиятни режалаштирган ушбу журнал муассиси “Ижод олами” масъулияти чекланган жамиятидир. Журналнинг 2-сонида қизиқарли асарлар билан танишасиз. “Суҳбат” рукнида Сайёра Рашидованинг “Отам ҳақида хотира ёзишга журъатим давоми…

Бўривой Аҳмедов. Ўзбек улуси

Ўзбекларнинг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзи олимлар кўчманчи ўзбекларнинг келиб чиқишини Олтин Ўрда хони Ўзбекнинг (1312—1340) номи билан боғлайдилар. Н. А. Ариcтовнинг фикрича, «Ўзбекхонгача ўзбек номи тарихда учрамайди, шунинг учун ҳам бу ном подшонинг номидан бошланган, дейиш мумкин». давоми…

Индонез мақоллари (70 та)

• Ҳуснни ўзгартириш мумкин, хулқни эса гўр тўғрилайди. • Ўз юртингдаги тош ёмғири ўзга юртдаги олтин ёмғиридлан афзал. • Пичоқ ҳам, болта ҳам инсон тилидан кўра ўткир эмас. • Ёлғон ҳалокатга олиб боради. • Бир марта ёлғон гапирсанг, қайтиб сенга давоми…

Аброр Мухтор Алий: “Рамазон — илм ва китобхонлик ойидир” (2017)

Аброр Мухтор Алий 1976 йили Наманган вилояти Чуст тумани Каркидон қишлоғида туғилган. 1992 йил ўрта мактабни битириб, Андижонда “Абдуссалом Махдум” мадрасасида тайёрлов курсида ўқиган. 1996 йилда Андижондаги “Саййид Муҳйиддин Маҳдум” мадрасасида тайёрлов курсида таҳсил олган. 1998‑2000 йилларда Намангандаги “Мулла Қирғиз” мадрасида давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур ва мўғул қавмлари

Олимлар орасида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг она томонидан мўғул қавмига мансублиги тўғрисида турли-туман фикр-мулоҳазалар мавжуд. Ҳатто Бобурийларнинг Ҳиндистондаги ҳукумронлик даври ғарбда “Буюк мўғуллар империяси” (“Империя великих монголов”) деб аталиши бунга ёрқин мисол. Кейинги пайтда “бобурийлар сулоласи” атамаси илмий муомалага киритилганига қарамай, давоми…

TİKA Тошкент ва Самарқандда икки йирик лойиҳани амалга оширди

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Амир Темур халқаро жамоат фонди биносини қайта таъмирлаб жиҳозлади. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Туркия Бош вазири ўринбосари Йилдирим Туғрул Туркеш, Туркия Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, TİKA Президенти ўринбосари Меҳмет Сурейя Эр, давоми…