2017 йили йўқотганларимиз

Тугаб бораётган 2017 йилда Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир нечта арбобларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Академик Борис Бондаренко (1923-2017) Ҳисоблаш математикаси ва дифференциал тенгламалар соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси давоми…

Фурқат (1859-1909)

Фурқат (тахаллуси; асл исм-шарифи Зокиржон Мулло Ҳолмуҳаммад ўғли) (1859, Қўқон —1909, Ёркенд) — тараққийпарвар шоир, мутафаккир, публицист. Маҳалласидаги мактабда савод чиқарган, мударрис ва котиблардан хаттотлик, араб тилини ўрганган. Мадрасада ўқиган (1873—76). Алишер Навоий ижодини, форс адабиёти намояндалари меросини чуқур ўрганган, давоми…

Алишер Навоий (1441-1501)

Алишер Навоий (тахаллуси; асл исми Низомиддин Мир Алишер) (1441.9.2. — Ҳирот — 1501.3.1) — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг давоми…

Аҳмад Яссавий (XI аср – 1166)

Хожа Аҳмад Яссавий (Ясси яқинидаги Сайрам шаҳри, тахм. 11-асрнинг 2-ярми — 1166) — тасаввуфнинг машҳур намояндаларидан бири, шоир. Отаси Шайх Иброҳим жавонмардлик тариқатига мансуб нуфузли зотлардан бўлган. Яссавий туғилгач, кўп ўтмай онаси — Мусо Шайхнинг қизи Ойша хотун вафот этади. давоми…

Неъматулло Насруллаев. «Элинг турк, айлағил туркий…»

Собиқ шўро даврида халқимизнинг ўтмишда яшаб ўтган маърифат­парвар, зиёли кишилари, уларнинг ҳаёти ва ижоди янги тузум чиғириғидан ўтказилиб, сиёсий қолипга мос тушмаганлари ўрганилмай назар­дан четда қолди. Шундай маърифатпарварлардан бири Раҳимхўжа ибн Алихўжа Эшон Шошийдир. Ўз вақтида Раҳимхўжанинг бутун ҳаёти ниҳоятда давоми…

Жалолиддин Жўраев. Ўзбек адабиётидаги илк марсия

Амир Темур авлодлари орасида Иброҳим Султон ибн Шоҳрух ибн Темур Кўрагоний (1394-1435) ўзига хос мавқега эга бўлган. Манбалардаги қайдларга кўра, Соҳибқирон бошқа амирзодалар қатори Иброҳим Султоннинг тарбияси, илм олиши, адабиёт, санъат, ҳарб соҳаси, давлат ишларидан хабардор бўлиб вояга етиши учун давоми…

Ҳомиджон Ҳомидий. Одамлар қалбининг чароғи билим

Асарлари асрлар оша барҳаёт яшаб келаётган шоир Абу Абдуллоҳ Рудакий Шарқнинг беназир буюклари қаторида туради. Бўлажак даҳо санъаткор Абу Абдуллоҳ Жаъфар бинни Муҳаммад бинни Абдураҳмон Одам 858 йилда қадимий Панжакентнинг Панжрудак қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Дастлабки таълимни оила муҳитида олган давоми…

Обид Шофиев. Олти асрлик мустаҳкам ришта

Озарбойжон – Ўзбекистон адабий алоқалари хусусида Тили, маданияти, урф-одат ва анъаналари бир-бирига яқин бўлган ўзбек ва озарбойжон халқлари ўртасидаги адабий алоқалар тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Бу адабий алоқалар давр ва бошқа омиллар нуқтаи назардан катта бир саҳифани ташкил этишини давоми…

Пётр Фалёв. Туркий халқларнинг сўз санъати

МУАЛЛИФДАН Туркийшунослик ва уни ўрганишга оид бирон-бир қўлланманинг мутлақо йўқлиги туфайлигина мен 1921 йилнинг кузида Туркистон Шарқ институтида ўқиган маърузаларим негизини ташкил этган “Туркий филологияга кириш” курсидан қораламаларимни чоп этиб кўпайтиришларига розилик беришга мажбур бўлдим. Аммо бундай курсни мен илк давоми…

Сирожиддин Аҳмад. Убайдулла Хўжаев

Убайдулла Хўжаевнинг номини ўзбек ва рус зиёлилари орасида эшитмаганлар жуда кам. Аммо биз мавзуни баён қилишдан аввал бир оз чекиниш қилмоқчимиз. Рус тилидаги «царь» сўзининг ўзбекча муқобили бўлмиш «чор» калимаси эл орасида оммалашгунча Туркистон туркларининг бою камбағали, зиёлию зиёсизи бошидан давоми…