“Тақдиримдан миннатдорман…” (Саодат Қобулова)

“Санъат асари табиатига миллийлик қанча сингдирилса, у шунча умуминсоний ҳам бўлади”, деган гапда ҳақиқат бор. Заминдан узилмаган, халқ илдизларидан озиқланган ижод тури борки, умри асрларга тенглашади. Биргина ўзбек фольклори бағридан чиққан ялла, лапар, айтимлардан пайвандланган ашула, қоятошларга чекилган суврат вақти давоми…

Хондамир (1475-1534)

Ҳиротлик тарихчи Хондамир (тўла исми Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Хожа Хумомуддин ибн Хожа Жалолуддин Муҳаммад ибн Бурҳонуддин) ўз асарлари билан XVI аср бошларида фан тараққиётига кириб келган алломалардандир. Унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўз асарлари ва замондошлари ёзиб қолдирган оз-моз маълумотдан давоми…

Нодир Норматов. Хаёл чечакларидан таралган бўйлар

Тарихий илдизлари асрларга тенг Ўзбекистон тасвирий санъатининг равнақига муносиб ҳисса қўшиб, дунёга танилишида беназир хизмат қилган кўплаб мусаввирларимизнинг номи ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олинади. Шулардан бири, Ўзбекистон халқ рассоми, миллий анъаналар ва замонавий тасвирий санъатнинг энг ноёб хусусиятларини ўз давоми…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат давоми…

Элдор Мухторов. Шамолда ёнган олов

Баҳодир Йўлдошев ўзбек театр санъатининг атоқли сиймоларидан, Ўзбекистон замонавий маданиятининг баобрў кишиларидан биридир. Мамлакатимизнинг турли театрлари саҳналарида у саҳналаштирган спектакл­лар ўзбек театри тарихида чуқур ўрин эгаллади.  Унинг спектакллари миллий маънавий мероснинг бутун ранг-баранглигини, анъанавий ўзбек театри тажрибасини ва жаҳон театр давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Бобур девони дунё кезади

Яқинда қардош Озарбайжонда буюк давлат арбоби ва адиб Бобурнинг икки китоби нашр этилди. Бири машҳур “Бобурнома”, иккинчиси “Танланган асарлар”и. Бу ўринда биз унинг озарбайжонча “Танланган асарлар”и ҳақида фикр юритмоқчимиз. Бобурнинг озарбайжонча “Танланган асарлар”и (Z. M. Babur. Seçilmiş əsərləri. Baki, 2011) давоми…

Фаррухбек Олим. “Хамсат ул-мутаҳаййирин” ва Абдураҳмон Жомий

Ҳар бир шахснинг камолга етишида унга йўл­ йўриқ кўрсатган, таълим-тарбия берган, бевосита таъсир ўтказган инсонларнинг алоҳида ўрни бўлади. Шу жиҳатдан қараганда, Абдураҳмон Жомий буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига пир ва устоз сифатида тўғридан-тўғри таъсир ўтказган давоми…

Нусратулла Жумахўжа. “Мурувват барча бермакдур…”

Кейинги йилларда Алишер Навоийнинг ижодиёти, шахсияти, дунёқарашини ўрганиш юзасидан анчагина илмий янгиликлар юзага келди. Биз уларни бир неча тадқиқот асосида таҳлил этиб, адабий таълим ва бадиий адабиётга татбиқи тўғрисида фикр юритмоқчимиз. Филология фанлари доктори, Термиз Давлат университети профессори Аҳмад Абдуллаев давоми…

Пошшохожа (1480-1547)

Саййид Пошшохожа ибн Абдулваҳобхожа мутафаккирнинг тўлиқ исми бўлиб, Хожа унинг тахаллусидир. Хожа 1480 йили Нисо шаҳрида дунёга келган. У дастлаб отаси қўлида, сўнгра Нисо ва Марв мадрасаларида муфассал таълим олган. Ижтимоий фаолиятини темурийзодалардан Нисо вилояти ҳукмдори Кепак Мирзо ҳукуматида 1496 давоми…

Алиназар Эгамназаров. Сургун ёки 30-йиллар бошидаги қулоқлаштириш қурбонлари (1997)

АСТРАХАНДАН КЕЛГАН МАКТУБ «Миллатим ўзбек. Астрахань шаҳрида яшайман. Ёшим 61 да. Тахминан 1935 йилда Украинанинг Каховка шаҳридаги болалар уйига келиб қолганман. Бу ерда ўзбек болалари тарбияланишар, бизга Ўзбекистондан ўз она тилимизда дарсликлар келиб турарди. Икки нафар ўзбек муаллими бизга дарс давоми…