Улуғлик ифори (шоир Йўлдош Эшбек билан суҳбат) (2017)

Савол: – Сиз шоирсиз. Наср ҳақида, айниқса, Абдулла Қодирий ижоди хусусида бирор нарса ёзишни истаганмисиз? Жавоб: – Хоҳлаш… жуда хоҳлаганман. Бора-бора (йиллар давомида) бу истак мақсадга айланиб қолган, ҳа қолган, чунки ҳар гал ёзишга отланар, тараддудланар ва ниҳоятда қўрқардим… Фақат давоми…

Собиржон Ёқубов. Араб лабиринти (2013)

Туниснинг чекка бир қасабасида амал-тақал кун кўриб юрган баққол йигитнинг ўз жонига қасд қилиши – бутун араб дунёсини саратондаги чақиндек ларзага солиши, ларзага солиш не, остин-устин қилиши, сокин ҳаётини тошқин дарёга айлантириши мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. 2010 йил 17 давоми…

Икки авлод овози. Бугунги адабий воқеликка бир назар (суҳбат) (2015)

Бугун дунё мафкура майдонида жуда кучли, зиддиятли муаммолар рўй бермоқда. Инсон шахсига ёндашувнинг ўзгарганлиги, минг йиллик маънавий қадриятларнинг таназзулга учраётганлиги мамлакатлар тақдирини боши берк кўчага олиб кирмоқда. Бу жараён бевосита инсон қалби ва руҳининг асосий мураббийи ҳисобланган адабиёт ва санъат давоми…

Дунёнинг буюк романлари: Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР Отабек – “оғир табиатлик, улуғ гавдалик, кўркам ва оқ юзлик, келишган, қора кўзлик, мутаносиб қора қошлиқ ва эндигина мурти сабз урган бир йигит” – романнинг бош қаҳрамони, савдогар, Юсуфбек ҳожининг ўғли, бир муддат Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида таҳсил олган, давоми…

Янгибой Қўчқоров. Сада билан сарвнинг сўз салтанати

Атоқли адабиётшунос Иброҳим Ғафуров ва Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиевалар ҳаёти ва ижодига бир назар Сада қайрағочдошлар оиласига мансуб кўркам дарахт бўлиб, унинг соф ҳавога бой соясида камида саксон чоғлик одам кўксини тўлдириб нафас олиши, яйраб ҳордиқ чиқариши, дилтортар суҳбатлардан давоми…

Турғун Файзиев. Соҳибқироннинг сўнгги кунлари

Ўтрор… Неча-неча жангу жадаллар, даҳшатли қирғинларни бошидан кечирган қадимий улкан шаҳар. Бир вақтлар хоразмшоҳлар давлатининг энг йирик савдо ва маданий марказларидан бири бўлган обод ва гавжум Ўтрор Чингизхон истилосидан сўнг култепага айланган, гўё унинг борлиқ шон-шуҳрати харобалар остига абадий кўмилгандек. давоми…

Абдураҳмон Жомий (1414-1492)

Жомий (عبدالرحمن جامی) (тахаллуси; асл исм-шарифи Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад) (1414.7.11, Жом – 1492.8.11, Ҳирот) — форс-тожик шоири, нақшбандийлик тариқатининг йирик вакили. Жомийнинг ота-боболари асли Даштдан бўлиб, Жомда, кейинчалик Ҳиротда ҳаёт кечиришган. Жомий Мадраса ёшидан анча эрта Ҳиротдаги «Дилкаш» (Навоий давоми…

Жўлибой Элтазаров, Собиржон Тоҳиров. Қутлуғ ва улуғ даргоҳ

Бу кўҳна заминда шундай масканлар борки, узоқ асрлар давомида инсониятнинг маданий қатлами, илму ирфон аҳлини оҳанрабо сингари ўзига тортиб келади. “Сайқали рўйи замин”, “фирдавсмонанд”, “балдаи маҳфуза” дея эъзозланган Самарқанд ана шундай илм ва маданиятнинг қадимий ўчоқларидан биридир. Мирзо Улуғбек мадрасаси давоми…

Дилбар Ҳайдарова (1952)

Дилбар Ҳайдарова 1952 йили Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган. 1977 йил НамДУни, 1982 йил Москвадаги Максим Горький номли жаҳон адабиёти институтини битирган. 1983 йилдан 1995 йилгача Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир бўлиб ишлаган. 1996 йилдан Намангандаги “Мураббий” номли ўқитувчилар газетасида муҳаррир. давоми…

Абдужалол Раҳимов. Матонат (қисса)

1 Ўшанда Толибжон ўн етти-ўн саккиз ёшларда эди. Мурти сабза уриб, йигит бўлиб қолган пайтлари. Шаҳардаги билим юртида ўқирди. Ҳар шанба уйига келиб, якшанбада қайтади. Қаҳратон қиш оламга совуқ нафасини уфуради. Осмон қовоғи солиқ одамдек тунд. Қават-қават ёққан қор музлаган. давоми…