Редьярд Киплинг. Тоғ қизи (ҳикоя)

У тоғлик эр-хотин Соно ва Жаденинг қизи эди. Бир йили деҳқончиликда уларнинг омади чопмади, Котгар яқинидаги Сатле водийсида экилган озгина экинни ҳам айиқлар пайҳон қилиб кетди. Тоғлик эр-хотин бундай талофатни ўз худоларининг марҳаматсизлигига йўйишдими, бошқа сабабданми, ўша йили қишда улар давоми…

Александр Тарасов. Тақирбошлар (2000)

“Россия — орийлар мамлакати! Бизни турли-туман жидлар[1] ва большевиклар шунча хўрлашгани етар энди. Биз, орийлар, бу ерда хўжайинмиз. Бундан кейин ҳам хўжайин бўлиб қолажакмиз. Ҳокимият тепасига келганимиздан кейин ҳаммани девор тагида сафга тизамиз-да, шундай деймиз: “Жидлар ва комиссарлар — бир давоми…

Омонгўзал Шоқулиева (1940)

Омонгўзал Шоқулиева (Amangözel Şagulyýewa) – Туркманистон қаҳрамони, Махтумқули номли халқаро мукофот соҳиби,Туркманистон халқ ёзувчиси. У 1940 йилнинг 11 августида Мори вилоятининг Мурғоб тумани “Мерос” деҳқон бирлашмаси (қишлоғи)да таваллуд топган. Кўпгина шеърлар тўпламлари муаллифи. 2015 йилда унинг Ашхободдаги Туркман давлат нашриётида давоми…

Абдулла Қодирий. Таржимаи ҳолим (1924)

Падари марҳумимиз Шош[1] шаҳрининг забардаст уламоларидан мулла Мирзасалимсоқ Охунд домлаи ҳожиул-ҳарамайн аш-шарифайндирлар[2]. Марҳум падари бузруквор алломаи замон ва машҳури жаҳон бўлуб, ул жанобнинг ҳалқаи тадрисларидан[3] беҳисоб уламо ва фузалолар етишуб, баъзилари қозилиқ мансабига ва баъзилари мударрислик мартабасига ва кўблари имомат давоми…

Боб Дилан. Китоб бўйинга осилган тумордай азиз… (Нобель маърузаси)

Адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотига лойиқ топилганимни илк бор эшитиб ҳайрон қолдим. Қўшиқларимнинг адабиётга қандай дахли бор экан, деб ўйладим. Эътироз билдиргим келди, чунки боғлиқликни билишни истардим ва сизга бу ҳақда сўзлашга азму қарор қилдим. Сўзимни ибтидосидан бошлайдиган бўлсам, Бадди давоми…

Хидэо Такубо. Ёғоч тўй (ҳикоя)

Ёғоч деворлардаги тирқишлардан кираётган қуёш нурлари омборхона биноси ичини ғира-шира ёритиб турарди. Қўлига юққан оқиш ёғоч чангини ишқалаб ювиб ташлаш учун пайраҳага эгилар экан, у ўзини жиноятчи деб ҳис қилди. Сирасини айтганда, ишқалаб ювадиган ҳеч нарса йўқ эди. Шунчаки, эҳтимол давоми…

Киёхара Фукаябу (Х аср)

Киёхара-но Фукаябу (清原 深養父) — Хэйан даври япон шоири. * * * Гарчи ҳали борлиқда қиш кезаётган бўлса-да, Гўё осмондан оппоқ гулбарглар ёғаётгандай – Топдим, Демак, булутлар ортидаги юксакликда Баҳор бошланган … * * * Қуёш нигоҳидан йироқ Ўша тоғлар давоми…

Абдулла Қодирий. Олти йиллик базм (1924)

Инқилобий матбуот базмимизнинг ёши олтиға етди, деб бу кун ўзбек қизил матбуотининг чирмандакаш ва ноғорачилари «Тўй устига тўй» қилар эканларки, бу хабари жонсўзни[1] кеча эшитиб, чуқур бир энтикиб қўйдим. Чунки фақирингиз бу базмнинг аъзоларидан бир фард[2]; баракаллачиларидан бир менгров[3]; қийқуруқчиларидан давоми…

Оллоёр Бегалиев. Аъзам Ўктам: Бир йўл кўринур…

…Камина ходимингизни ҳам шеър ва шоирлар, умуман шеърхонлик масалалари кўпдан бнён ўйлантириб келади. Бу ўй, мулоҳазаларни юзага чиқариш, кўпчилик билан баҳам кўриш истаги муҳтарам шоиримиз Аъзам Ўктамнинг “Тараддуд” деб номланган китобини ўқиганимдан кейин қатъийлашди… Уни ўқидим, кўпдан бери ўйлаб, излаб давоми…

Сулаймон Раҳмон (1946-2019)

Сулаймон Раҳмон 1946 йилда туғилган. «Илдиз нима дейди?» (1973), «Хаёл» (1975), «Ҳилол» (1977), «Биллур қўнғироқлар» (1979), «Учинчи қиз» (1984), «Ойдин диёр» (1985), «Яйнаған ўлке» (1986, қорақалпоқ тилида), «Дарахтларни уйғотади шаббода» (1987) номли китоблари чоп этилган. Бир қатор шеърлари рус, испан, давоми…