Ҳалима Худойбердиева. «Энг қора иш, энг тоза иш – бизнинг ишимиз» (2011)

Болалик йилларимни эслаганимда олмазор ҳовлимиз айвони олдида узун қилиб тортилган патгиламнинг ўрмаги кўз олдимга келади. Ўрмакнинг кузувини онам боғлар, (одатда кузувни асосан кайвонилар, ишининг устаси бўлган чеварлар боғлайди) биз унинг турини (ўрмак иплари) югурардик.Кейин онам “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деб от давоми…

Иброҳим Ғафуров: “Китобсиз яшаб бўлади, аммо бу яшаш ёввойи яшаш бўлади” (2011)

Ҳар қандай ғоя ўз фидоийлари билан тирикдир. Ана шу фидоийликнинг нечоғлиги ғоя умрини белгилайди. Бу ақида бевосита адабиётга ҳам тегишлидир. Шу маънода ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, адабиётшунос, мунаққид ва таржимон Иброҳим Ғафуров адабиётнинг том маънодаги фидоийларидан биридир. У туфайли давоми…

Сайфиддин Рафиддинов. Адабиёт – руҳият мулки (2011)

Болалик – инсон умрининг энг покиза дамлари. Ҳасаду адоватдан йироқ, дунёнинг турфа ўйинларидан ғофил чоғлар… Ким билсин, балки инсон шунинг учун ҳам ёши ўтган сари болалигини соғинар, қўмсаб қолар. Бугун ёшим олтмишни қоралаб борар экан, ўша беғубор онларни эсласам, юрагим давоми…

Пардабой Нуржанов. Юракларга йўл топган адиб

Халқ тақдири орқали бутун бир даврни тасвирлашга, умуминсоний миқёсда фикрлашга интилган ёзувчилардан бири Тўлепберген Қайипбергеновдир. Агар Абдулла Қодирий «Ўтган кунлар» романи орқали ўзбек халқини, Мухтор Авезов «Абай йўли» эпопеяси орқали қозоқ халқини, Чингиз Айтматов «Жамила», «Асрга татигулик кун», «Кассандра тамғаси» давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Умр — йўл, қайрилиш кўп…

Беназир овози билан мухлислари қалбини ром этган ҳофиз Отажон Худойшукуров ҳаёт бўлганида бугун у дўстлари, мухлислари даврасида қутлуғ олтмиш беш ёшини қаршилаётган, янги-янги қўшиқлари билан дилларга завқ-шавқ улашаётган бўларди… Ҳар гал, ҳофиз қўшиқларини тинглар эканман, ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бўлиб давоми…

Наим Каримов. Яшин домлани эслаб… (2009)

ХХ аср ўзбек адабиёти намояндалари орасида узоқ умр кўрган адиблардан бири Комил Яшиндир. У баракали умри мобайнида Ҳамза ва Чўлпон сингари шоирлардан ижод сирларини ўрганиш, Қори Ёқубов ва Тўхтасин Жалилов сингари санъат дарғалари билан ҳамкорлик қилиш шарафига эришди. Мураккаб тарихий давоми…

Бегали Қосимов. Кўз очиб кўрган дунёмиз (2009)

Таниқли адабиётшунос олим марҳум Бегали Қосимовнинг қуйида илк бор эълон қилинаётган ушбу мақоласи ёш авлод тарбиясида Ватан туйғусини шакллантириш масалаларидан баҳс этади.Ёш авлод тарбиясида тил ва адабиётнинг роли нечоғли эканлиги, ўйлайманки, изоҳга муҳтож эмас. Инсоннинг кўз очиб кўрган уйига, ота-она давоми…

Носир Фозилов. Мулла Шукур (эссе)

1958 йилнинг баҳор кунларидан бирида камина ишга келсам, шундоққина эшик олдидаги курсида хипчадан келган, қошлари камон, кўзлари тийрак бир йигитча ўтирибди. У ўрнидан туриб, салом берган бўлди. Товуши чиқдими, чиқмадими, билмай қолдим. “Ваалейкум…” дедим-у, жойимга бориб ўтирдим. Бошқа ходимлар ҳам давоми…

Мансурхон Тоиров. Зарифа опанинг чўққиси (2008)

Шундайлар бўлмаса агар дунёда, Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл. Абдулла Орипов Табаррук, муқаддас жойларни зиёрат килиш кимгадир эрта, яна кимгадир кеч насиб килар экан. Энг мухими, насиб қилишида. Улуғ инсонларнинг хаёт йўллари билан якиндан танишиб, уларнинг изтиробларини ҳис этиш ҳам давоми…

Омон Мухтор: «Сўзингни айта олиш бахти» (2010)

Сўнгги пайтлар озми-кўпми элга танилган, эътиборли кишилар билан, шу қаторда жумладан, оталаримиз айтмоқчи, каминаи камтарин билан ҳам газета-журналлар муттасил суҳбатлар уюштириб туради. Бунинг учун уларга миннатдорлик билдирмай илож йўқ. Лекин очиғи, бундай суҳбатлардан аксар суюнишдан кўра кўпроқ нохуш бир асорат давоми…