Озод Шарафиддинов. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Озод Шарафиддинов (1929-2005) — адабиётшунос олим, профессор. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? 1. Мухтор Авезов. «Абай» (роман), «Абай йўли» (роман). 2. Жон Голсуорси. «Форсайтлар ҳақида қисса» (туркум романлар). 3. Максим Горький. давоми…

Ғафур Ғулом. Адабий оила (1965)

Кишилар умид билан оила қурадилар. Келажакдан тоғ-тоғ орзулари бўлади. Йигитлар, қизлар ўз муносиб жуфтларини қидирадилар. Терешкова билан Андриакнинг муносиб жуфтлиги ҳаммага мақбулдир. Адабиёт тарихида ҳам бундай садоқатли жуфтлар кўп. Шоирамиз Саида билан адибимиз Саид Аҳмадларнинг ҳаётий иттифоқи ҳам шундай маъқул давоми…

Эркин Воҳидов. Қарздорлик (1986)

Бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб ундан ўз ўрнини олиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак бўлади. Ўша минг бирнинг бири адабий муҳит ва бу муҳитдаги одамларнинг хайрихоҳлигидир. Абдулла Қаҳҳор биз энди адабиётга қадам қўйган давр муҳитининг марказида турган шахс давоми…

Эркин Воҳидов. Ғафур Ғулом билан учрашувлар (1987)

Биринчи учрашув 1953 йил. Островский номли пионерлар саройига Ғафур Ғулом келармиш деган хабар тарқалди. Шоирнинг эллик ёшлик юбилейи нишонланиш арафаси эди. Ҳаммада кўтаринки кайфият. Айниқса биз — адабиёт тўгараги қатнашчиларининг қувончимиз ичимизга сиғмайди. Ёз ойлари эди. Пионерлар саройи дарбозаси олдида давоми…

Санжар Турсунов. Адабиёт муаллими

Қўнғироқ чалинди. Ўқувчилар истамайгина хонага кириб келишди. Бироз муддат ўтиб кириб келган ўқитувчига болаларнинг ярми салом берди, ярми ўрнидан ҳам турмади. Ўқитувчи аввал хонага, деразага ва ўқувчиларга разм солди. Ўтирди. “Хў-ў-шш. Бугун ким навбатчи? Нега доскадаги ёзув ўчирилмаган? Қани, тез давоми…

info.islom.uz сайти ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши керак бўлган китобларни тавсия қилди

info.islom.uz сайти ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномалар асосида ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши тавсия қилинадиган китоблар рўйхатини аниқлади. Унга кўра, ҳар бир киши ўқиб чиқиши керак бўлган китоблар қуйидагилардир: 1. Қуръони каримга оид китоблар (Тафсири Ҳилол, Тафсири Ирфон, Қуръони карим маъноларининг таржималари). давоми…

Шуҳрат Ризаев: “Юксак маҳорат — асосий мезон” (2013)

— Ўтган йигирма йил мобайнида бошқа соҳаларда бўлгани каби адабиётимизда ҳам туб ўзгаришлар, янгиланишлар бўй кўрсатгани сир эмас. Бу жараён бугунги кунда ҳам тез ва изчил давом этаётир. Адабий жараён билан қадам-бақадам юриш, янгиликларни ўз вақтида илғаш ва таҳлил этишга давоми…

Матлуба Деҳқон қизи. Гул сўқмоқлар (эссе-қисса)

Тириклик чоғи айтолганим сўз…Мени ҳам минг йиллар қилар ҳикоя. Ғафур Ғулом.  Сочилиб ётибди туйғулар,  Кўнглимнинг боғлари паришон, Қай япроқ хазонга юз тутар, Демак, куз, олтиндан бир нишон. Мен сени излайман Олтин гул, Бир умр, бир умр изладим. Заррасин топсам ҳам майли, деб, Армоннинг ичинда бўзладим. Кўнглимга яқинроқ давоми…

Озод Шарафиддинов (1929-2005)

Шарафиддинов Озод Обидович (1929.1.3, Қўқон шаҳри, Охунқайнар қишлоғи – 2005, Тошкент) — адабиётшунос олим, танқидчи. Ўзбекистон Қаҳрамони (2002). Филология фанлари номзоди (1954), профессор (1979). Ўрта Осиё университетини тугатган (1951). ТошДУнинг ўзбек филологияси факултетида доцент, профессор (1955— 95), «Тафаккур» журналида бош давоми…

Ғафур Ғулом. Толстой ва ўзбек адабиёти (1960)

Жаҳонга машҳур бўлган адиблар орасида улуғ рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстой алоҳида ўрин тутади. Толстой киши руҳининг энг нозик сезимларини чуқур ҳис эта олган, инсоннинг мураккаб ички кечинмаларини моҳирлик билан тушуна олган, замонасининг энг тўлқинлантирувчи масалаларига қизғин муносабатда бўлган, ижтимоий давоми…