Сергей Рахманинов: “Мени танқид қилинглар, зора…”

“Мусиқа юракдан чиқиши шарт. Мен учун мусиқа яратиш – нафас олиш, озуқланиш билан баробар ҳаётий заруратдир”. С.Рахманинов Тарихда шундай ижодкорлар борки, уларнинг номлари асрлар оша сақланиб, яратган асарлари инсоният маданий хазинасининг нодир дурдонасига айланиб кетган. Атоқли композитор Сергей Васильевич Рахманинов давоми…

Май Зиёда. Абу Ҳавл пойида

Тубсиз кенг осмон, ҳадсиз теран тун. Шитоб билан учаётган юлдузлар ва ярақлаб кўринаётган деразалар зулмат жисмидаги куйиклардан қолган яра изларига ўхшарди гўё. Шаҳарлар шовқини фақат ундаги дарддан дарак берарди, холос, шундан бошқасини билмасди улар. Урф-одатлардан қўл-оёқлари боғлиқ, сершовқин одамлар тамаддунидан давоми…

Сўнгги ҳимоя қуроли: ёхуд ракетадан қудратли, гулдан нозик куч (2018)

Таниқли шоир, “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири Эшқобил Шукур билан суҳбат — Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, оилавий китобхонлик ҳақида гап борар экан, ижодкорнинг шаклланишида болаликнинг ўрни хусусида тўхталмасдан бўлмайди… — Одам болалигини болаликдай яшаши керак. У бола кўзи билан дунёни давоми…

Улуғлик ифори (шоир Йўлдош Эшбек билан суҳбат) (2017)

Савол: – Сиз шоирсиз. Наср ҳақида, айниқса, Абдулла Қодирий ижоди хусусида бирор нарса ёзишни истаганмисиз? Жавоб: – Хоҳлаш… жуда хоҳлаганман. Бора-бора (йиллар давомида) бу истак мақсадга айланиб қолган, ҳа қолган, чунки ҳар гал ёзишга отланар, тараддудланар ва ниҳоятда қўрқардим… Фақат давоми…

Карим Баҳриев: “Ижод – индивидуал, хос жараёндир” (2017)

– Сизда адабиётга илк ҳавас қачон уйғонган, матбуотдаги илк чиқишларингиз, сўнгра биринчи китобингиз ўқувчилар қўлига етиб борган дамларни эслаб ўтсангиз. – Дабдурустдан бир нарса деб жавоб бериш қийин, албатта… Чунки ҳар қандай осон жавоб юзаки бўлиб қолади. Ҳар бир болада давоми…

Нормурод Норқобилов. Янги эртак (ҳикоя)

“Бир бор экан, бир йўқ экан…” Уф-ф… бунча қийин иш экан бу!.. Эртак тўқиш ва уни қоғозга тушириш бу қадар оғир, бу қадар мушкул юмуш эканлигини хаёлига келтирмаган Ойдин қизалоқ, мана, неча кундирки, “бир бор экан, бир йўқ экан”дан нарига давоми…

Муродий – Султон Мурод II Ғозий (1404-1451)

Султон Мурод II Ғозий (1404, Амася — 1451, Эдирне) — Усмонлилар сулоласининг 6-султони, Меҳмед I Чалабийнинг ўғли. У адолатли ва инсофли ҳукмдор сифатида ном қолдирган. Мавлавий тариқатига мансуб бўлган султон Муродий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Яхшигина хаттот бўлган. Унинг ҳукмронлик давоми…

Муродий – Султон Мурод III (1546-1595)

Усмонлиларнинг 12-султони Мурод Хон III (1546, Маниса – 1595, Истанбул) девон адабиётининг машҳур шоирларидан эди. Унинг форсча, арабча ва туркча девонлари, “Футуҳоти сиём” номли тасаввуфга оид китоби бизгача етиб келган. У машҳур хаттот ҳам эди. Мурод Хон битган калимаи шаҳодат давоми…

Ҳакима Ғафурова. ‘‘Хитойча ҳикмат – японча қалб’’

(Япон адабиёти тараққиёти ҳамда Аёл кундаликларида гўзаллик ифодаси) Ҳамма замонларда ҳам бадиий адабиёт ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва мавжуд этик-эстетик қадриятларни акс эттириб келган. Ҳар бир бадиий асар давр оша англашилади, давр эса шу асарнинг бадиий шакли юзага келишига имкон беради. Адабиёт давоми…

Гулнора Нурлепесова (1961)

Гулнора Нурлепесова 1961 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Шоиранинг “Асло ожиз деманг бизни, оғалар”, “Оқ нурлар”, “Қайлардасиз, кумуш булоқлар?” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. ТУҒИЛГАН ЮРТ Туғилган юрт. Қоратолинг – кўзларидай онамнинг, Тебранишган шолиларинг – давоми…