Маҳмуд Ҳасаний. Улуғбек даврида табобат

Соҳибқирон Амир Темур ва унинг суюкли набираси Муҳаммад Тарағай Улуғбек даврида бошқа фанлар қатори табобатнинг ривожига ҳам катта аҳамият берилган. Сабаби муттасил бўлиб турган жангларда ярадорларни даволаш учун юзлаб табиблар зарур эди. Соҳибқирон қўл остидаги барча шаҳарларда ҳеч бўлмаганда битта давоми…

Ҳаким Сатторий. Қалб ва қанотлар

Босқинчиларга қарши муҳорибасининг энг чўққиси ва шафқатсизи — Синд дарёсининг Нилоб кечуви яқинида толеъ унга бир кулиб боққанди. Жасорат билан душманнинг темирдан ҳам мустаҳкам мудофаасини ёриб борди, Чингизхонга қилич сирпаб, белига арқон ташлаб, судраб жўнади. Фақат қисмат қиличи арқонни кесиб давоми…

Ўткир Алимов. Самарқандда Улуғбекнинг мадрасаси нечта?

Бу йил мамлакатимизда буюк математик, астроном, шунингдек, тарих, шеърият, мусиқа бобида ҳам баракали ижод қилган Мирзо Улуғбек таваллуд топганининг 618 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган йиллар мобайнида улуғ алломанинг бизга қолдирган бой маънавий, маданий мероси ўрганилиб, республикамизнинг барча ҳудудларида анжуманлар, давра суҳбатлари, давоми…

Ҳаким Сатторий. “Сўзимдан англа ўзимни”

М.Герасимов 1947 йилда “Биографлар унинг буюк юришларини тасвирлашда жами ранглардан фойдаланганлару, ташқи кўриниши юзасидан жуда кам маълумот қолдирганлар. Борлари ҳам зиддиятли ва мавҳум”, деб ёзғирган экан. Ҳар вақтки кўргасен менинг сўзумни, Сўзумни ўқуб, соғингайсен ўзумни. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Буюк бобокалонимиз давоми…

Ҳабибулла Олимжонов. Мустақиллик (2011)

Муқаддима Россия телеканалларидан бирида “Жаҳон шаҳарлари” рукнида Агра шаҳри ҳақида кўрсатув намойиш этилаётганди. Бошловчи-журналист Бобурийларнинг дунё тан олган улуғ ёдгорлиги — Тожмаҳал тўғрисида тўлқинланиб, ҳаяжон билан ҳикоя қиларкан, тарихий обиданинг меъморчилиги, тарихи, Ҳиндистон шоҳи — Бобурий подшоҳ Шоҳжаҳон уни севимли давоми…

Тил — руҳимиз таржимони (адабиётшунос олим Ваҳоб Раҳмонов билан мулоқот) (2014)

– Ҳар бир миллатнинг мавжудлигини, яшаётганини намоён этадиган омиллар бўлади. Тил ана шундай мавжудлик ҳодисасидир. Тил шунчаки сўзлашиш воситаси эмас. Тил миллат маънавияти ва маданиятининг тошойнасидир. Модомики, миллатнинг ўз тили бор экан, демак, унинг дунёга айтар сўзи ҳам бордир. Шу давоми…

Ғулом Каримий. Ўн беш ёшли ҳукмдор (ҳикоя)

Хуросон ҳукмдори Шоҳрух Мирзо отаси со­ҳиб­қирон Амир Темур вафотидан сўнг тўрт йил ўтгач, ниҳоят, ғолиб сифатида Турон пойтахти Самарқандга қадам қўйди. Амир Темур тахтини, унинг васиятига зид ўлароқ, ўзбошимчалик билан эгаллаган невараси Халил Султон Мовароуннаҳрда тўрт йил ҳукмронлик қилган, бироқ давоми…

Мунгли кечмиш ёхуд тарихдан бир сабоқ… (Тарих фанлари доктори Қаҳрамон ражабов билан мулоқот) (2014)

– Қаҳрамон ака, Сиз кўп йиллик илмий изланишларингизни Бухоро амирлиги тарихини ўрганишга бағишлагансиз. Бугунги ёшларга, журналхонларга қизиқки, Туркистон тарихида 164 йиллик даврни эгаллаган Бухородаги манғитлар сулоласи ўзи қандай мавқега эга бўлган? – Келинг, ўзаро гурунгимизни энг аввало манғитлар сулоласи эмас, давоми…

64 катакка жо бўлган ҳаёт

Ақллар жанги, туйғулар ва истаклар маҳорабаси бўлган шахмат барча илм аҳли ва тафаккурга ошно кишиларни ўзига ошуфта этмай қолмаган. Шахмат хотирани заифлашишдан сақлайди, ишчанлик қобилиятини кучайтиради, бир сўз билан айтганда ёшларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишида унинг ўрни бениҳоя юқори. давоми…

Жуманазар Бекназар. Қашқа йўрға (қисса)

Ҳисор тоғ тизмалари ортидан уфқ тобора оқариб келмоқда. Оқгузар қишлоғининг кунчиқар тарафидаги кенг ҳовли уфқ қизиллигига чулғанганда Ҳисор чўққилари бағридаги чўнг харсанглар кўзга яққолроқ ташлана бошлади. Хаёлни зилдай босиб туришга қодир салобатли тоғ чўққилари худди чопса етиб оладигандай ажабтовур яқин давоми…