Икки юлдуз шуъласи (СамДУ профессори, филология фанлари доктори Дилором Салоҳий билан суҳбат) (2015)

– Европада Гёте ва Шекспир ижодини билмаган одам зиёли саналмайди, деган гап бор. Бизда эса Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурни билмаган одамни мумтоз адабиётдан, асл ижод завқидан бебаҳра деб ҳисоблаш мумкин. Чунки Навоий мумтоз адабиёт тарихида лирик, эпик поэзияни давоми…

2017 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2017 йилда Ziyouz порталига ташриф буюрганлар сони 4 001 426 нафарни (www.ziyouz.com — 3 407 265; www.ziyouz.uz — 594 161) ташкил этди (кунига ўртача 10963 киши). Ташриф буюрганларнинг 65 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (6%), Тожикистон давоми…

Буробия Ражабова. Амир Темурнинг илк тадқиқотчиси (“Бобурнома” мисолида)

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини дунё олимлари якдиллик билан қомусий асар сифатида баҳолашган ва шу билан бирга темурийлар  Уйғониш даври ва Бобур мавзуини ёритиш бўйича мукаммал манба деб билишган. Асарнинг ўзига хос муҳим  жиҳатларидан бири унда тарихий шахслар, буюк сиймолар, давоми…

2017 йили йўқотганларимиз

Тугаб бораётган 2017 йилда Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир нечта арбобларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Академик Борис Бондаренко (1923-2017) Ҳисоблаш математикаси ва дифференциал тенгламалар соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси давоми…

Тилаб Маҳмудов. Қора пальто (ҳикоя)

Хумсондан келиб шаҳарда ўқидим. Бултур қишда изғиринда букилиб, қорда йиқилиб қишни бир амаллаб ўтказган эдим. Бошимдаги мушукми, қуён терисиданми қўлбола тикилган қулоқчиннинг фойдаси кам бўлди. Қиш одамнинг оёғи билан эгнига ёпишар экан. Қишда юриш-туриш, кўринишинг деразадай ҳувуллаб қолади. Онам билан давоми…

Вафо Файзуллоҳ. Азалий ҳикматни излаб…

Қўнғироқ бўлди. – Эркин ака бораяптилар… “Эркин ака, қайси Эркин ака? Эркин Маликми, Эркин Аъзам, Эркин Усмон, Эркин Абдураҳмондир?” – Воҳидов! – “Шарқ”қа, – шиддатли аниқлик киритилади. Бирдан руҳиятим ўзгаради. Кўнглим оёққа туради. Руҳиятим ажиб бир шоирона насимдан парвозланиб, борлиғимга давоми…

Абдулла Орипов. Танланган асарлар (2000-2016)

Абдулла Орипов. Танланган асарлар. 1-жилд: Шеърлар ва достонлар. — Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2000. Ўзининг оташин шеърияти билан ўзбек адабиётига янгича нафас, янгича руҳ олиб кирган Абдулла Орипов бугунги кунда ижоднинг камолот чўққисида. Унинг шеърларидаги теран давоми…

Наим Каримов. Отахон шоир (Ҳабибий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан)

Тарих қаърига кирган мустабид тузум сиёсати Ҳабибий сингари арузнавис шоирларга ҳам эркин ижод қилиш имконини бермади. Аруз оҳангларига “колхоз”, “трактор” сингари ўша даврнинг тимсоли бўлган сўзларни қўшишни талаб қилди. Ҳар бир ғазалида “партия”, “коммунизм” сингари сўзлар янграб турмаган отахон шоирлар давоми…

Янглиш Эгамова (1943-2017)

Янглиш Эгамова 1943 йилнинг 2 майида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги  Олчин қишлоғида туғилган. Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг хорижий филология факультетида  таҳсил олган. Филология фанлари номзоди, доцент. Таржима назарияси ва тил илмига оид бир қанча илмий мақолалар муаллифи. Янглиш давоми…

Муҳаммад Ризо Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик (1971-1980)

Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик. 1-жилд: Девон. Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1971. Ўзбек адабиётининг улкан намояндаларидан бири Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий замонасининг пешқадам шоири ва таржимони сифатида ғоят катта адабий мерос қолдирган. Унинг адабий меросини чуқур давоми…