Дадахон Ҳасан. Чаманимдан айирма

Дадахон Ҳасан. Чаманимдан айирма: Шеърлар ва қўшиқлар [Сўзбоши Т. Тўланики]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. Дадахон Ҳасан шоир, бастакор, хонанда сифатида эл тилига тушган. «Чаманимдан айирма» номли учинчи китобига муаллифнинг ўзи куй басталаган қўшиқлари, бошқа янги шеърлари қаторида давоми…

Нгуен Чай (1380-1442)

Нгуен Чай (Nguyễn Trãi) – атоқли шоир, давлат арбоби, Вьетнам халқининг миллий қаҳрамони. Нгуен Чай она юртини босқинчилардан озод қилган император Ле Лоянинг яқин дўсти ва маслаҳатчиси эди. Шоир халқни озодликка чорловчи шеърлари билан танилган. * * * Бунда пагодалар* давоми…

Аревшат Авакян (1940)

Аревшат Авакян – шоир, журналист ва рассом. 1966 йили Ереван давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Қўним билмас парвозлар”, “Нурли траектория”, “Моддият руҳи”, “Сўз қулфи” ва “Бошпана” каби шеърий ва насрий китоблари чоп этилган. Рассом сифатида ўз китобларига бе­заклар ҳам ишлаган. давоми…

Саят-Нова (1712-1795)

Саят-Нова (Սայաթ-Նովա; асл исми – Арутин Саядян) Тбилисида, камбағал арман оиласида туғилган. У яшаган пайтда Тбилисида турли миллат вакиллари истиқомат қилишган. Шу боис Саят-Нова арман, грузин, озарбайжон тилларини пухта ўзлаштирган. Саят-Нова оташин муҳаббатни, ижтимоий адолатни, халқнинг асрий орзу-умидларини бир йўла давоми…

Наири Зарян (1900-1970)

Наири Зарян (Նաիրի Զարյան; ҳақиқий исми Айастан Егиазарьян) – шоир ва носир. 1928 йили Ереван давлат университетини тугатган. Бир нечта шеърий тўплами чоп этилган. “Авацан”, “Жаноб Петрос ва унинг вазирлари” романлари, “Ара” трагедияси, “Булоқ бошида”, “Тажриба даласи” сингари комедиялари ҳам давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Ўтган кунлар ёди нимадир? (Иво Андрич)

“Ғамдан ўзга ҳақлик йўқ, дарддан ўзга ҳақиқат…” 1920 йилда китоб дўконларида пайдо бўлган “Ҳаяжон” шеърлар тўпламининг дастлабки саҳифаларида кўринган бу сатрларни ёш шоир Иво Андрич ҳибсда ётиб битганини, кейинчалик бу йигит ёзувчи сифатида дунёга танилишини, ҳатто унинг номи билан аталувчи давоми…

Антон Чехов. Саҳро (қисса)

(Бир саёҳат баёни) I Июль ойининг эрта саҳар пайтида Z губернасининг N. уезд шаҳарида дақиёнусдан қолган шалоқ, рессорсиз бричка шаҳардан чиқиб, катта йўлдан шалдираб кета берди. Россияда бундай араваларда ҳозир фақат савдогарларнинг гумашталари, қўйчи пойкўпчилар ва қашшоқ домлалар юради. Арава давоми…

Лехнат Паудьял (1885-1966)

Лехнат Паудьял (लेखनाथ पौड्याल) – таниқли непал шоири. “Сати ва кали”, “Қафасдаги тўтиқуш”, “Ёш зоҳид”, “Фасллар ҳақида ўйлар”, “Доно ва қизиқчи суҳбати” каби достонлари ва тўртликлари билан машҳур. Шоир Непал шеъриятига янги шакллар, янги ўлчамларни олиб кирди. Шоир санскрит тилини давоми…

Эркин Аъзам. Қор босган довон (ҳикоя)

Малик, Нишон, ўша қаттиқ келган қиш эсларингдами? Қаттол дара йўли, олижаноб Сафаров… Бугун мен уни «Тошкент» меҳмонхонаси олдида учратиб колдим. Йўқ, учратишни кутмаган, ўйламаган эдим — тасодифан дуч келди. Ёнида ўзига ўхшаганроқ бир киши. Танимадим. Майдонда кезиб юришибди. Ҳасан-Ҳусандек бир давоми…

Муҳаммад Шариф Бухорий (XVII аср)

Муҳаммад Шариф ибн Муҳаммад ал-Ҳусайний ал-Алавий ал-Бухорий (вафоти — 1697 йил) ал-Мавлавий лақаби билан машҳур бўлган олим XVII асрдаги Мовароуннаҳр мутафаккирларининг ёрқин намояндаларидан биридир. У ўз ижодида ёлғиз фалсафага оид билимнигина эмас, балки тарих, шеърият, ҳуқуқ, тилшунослик каби соҳаларни ҳам давоми…