Антон Чехов. Сарлавҳасиз (ҳикоя)

V асрда ҳам ҳозиргидек ҳар куни эрталаб қуёш чиқар ва кечқурун ухлагани ётар эди. Эрталаб қуёшнинг дастлабки нурлари шудринг билан ўпишганда ер жонланар, ҳаво қувонч, шодлик ва умид товушларига тўлар, кечқурун эса шу ер тек қолар ва шафқатсиз қоронғуликка чўмарди. давоми…

Йўллар турли-туман, аммо мезонлар ўзгармас (давра суҳбати) (2015)

Ўн йилча олдин адабий жамоатчилик луғатида “бозор адабиёти” деган атама пайдо бўлди. Тил ҳам ўрганди, қулоқ ҳам. Бир қарасанг бинойидек, аммо ҳаққингиз кетганини сезасиз! “Адабиётни ҳам бозорга солиб бўладими?” деб ўйлайсиз. Аммо ҳурматли адибларимиздан бири: “Ҳар қандай адабий жараён ўзининг давоми…

Янгибой Қўчқоров. Алвидо, ўзбегимнинг қозоғи, қирғизи, қорақалпоғи…

2018 йилнинг 13 январь куни кечқурун соат 21 дан 33 дақиқа ўтганида шоир оғам Абдунаби Бойқўзиев, 21 дан 40 дақиқа ўтганида ношир оғам Бахтиёр Каримовлар Тошкентдан Бўстон шаҳридаги уйимга қўнғироқ қилишиб азиз устозимиз, атоқли адиб, таниқли таржимон Носир оқсоқол Фозилов давоми…

Икки юлдуз шуъласи (СамДУ профессори, филология фанлари доктори Дилором Салоҳий билан суҳбат) (2015)

– Европада Гёте ва Шекспир ижодини билмаган одам зиёли саналмайди, деган гап бор. Бизда эса Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурни билмаган одамни мумтоз адабиётдан, асл ижод завқидан бебаҳра деб ҳисоблаш мумкин. Чунки Навоий мумтоз адабиёт тарихида лирик, эпик поэзияни давоми…

2017 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2017 йилда Ziyouz порталига ташриф буюрганлар сони 4 001 426 нафарни (www.ziyouz.com — 3 407 265; www.ziyouz.uz — 594 161) ташкил этди (кунига ўртача 10963 киши). Ташриф буюрганларнинг 65 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (6%), Тожикистон давоми…

Ziyouz порталидан янги лойиҳа: Ҳафта ҳикояси

2018 йилдан Ziyouz порталида ҳар ҳафта жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг яхши ҳикояларни бериб бориш режалаштирилган. Энг яхши ҳикоялар мутахассислар ва мухлислар танлови асосида сараланади. Кўпинча биздан қайси ҳикояларни ўқийлик, деб сўрашади. Лойиҳадан мақсад ҳам ўқувчиларга энг яхши ва қизиқарли давоми…

Тилаб Маҳмудов. Қора пальто (ҳикоя)

Хумсондан келиб шаҳарда ўқидим. Бултур қишда изғиринда букилиб, қорда йиқилиб қишни бир амаллаб ўтказган эдим. Бошимдаги мушукми, қуён терисиданми қўлбола тикилган қулоқчиннинг фойдаси кам бўлди. Қиш одамнинг оёғи билан эгнига ёпишар экан. Қишда юриш-туриш, кўринишинг деразадай ҳувуллаб қолади. Онам билан давоми…

Риштон бозорида “Рошидоний” халқ кутубхонаси очилди

Риштонлик маърифатпарвар, асл касби тадбиркор бўлган Дилшод Болтабоев ташаббуси билан туман бозорида халқ кутубхонаси ташкил этилди. Дилшод Болтабоев ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудида кутубхона ташкил этиш мақсади борлигини, бунинг учун унга босма китоблар юбориш мумкинлигини эълон қилганди. Бугун ўзбек тилига давлат давоми…

Ёшлар нима ўқияпти?

Ziyouz.com портали томонидан интернет тармоғида бир ҳафта давомида ўтказилган “Ёшлар нима ўқияпти?” мавзусидаги сўровномада китобхон ёшларнинг қандай китоблар мутолаа қилаётгани ўрганилди. Интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур сайтлар (kun.uz, sof.uz, azon.uz, ziyouz.uz), Facebook ва Telegram тармоғида эълон қилинган онлайн сўровномада 536 нафар давоми…

Дамин Тўраев. Ижодий анъаналар самараси

Ўзбек насрининг беназир намояндалари Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳорлар бадиий ижод санъатига доир сирлар ҳақида фикр-мулоҳаза юритар эканлар, Р.Тагор, А.П.Чехов, Л.Толстой каби даҳолар ижодига қайта-қайта мурожаат қилганлиги маълум. Абдулла Қодирийнинг “Кичик асарлар”, “Ижод машаққати”, Чўлпоннинг “Адабиёт надир?” тўпламларида, Ойбек асарларининг давоми…