Мақсуда Жўрақулова (1990)

Мақсуда Жўрақулова 1990 йил Навоий вилоятида туғилган. Сирдарё вилояти Ховос транспорт касб ҳунар коллежининг Хўжалик ҳуқуқий фаолияти йўналишини тамомлаган. Айни вақтда “Хатирчи ҳаёти” газетасида фаолият юритмоқда. ВАТАН ҲИССИ Шеър ўқидим юрагим ёниб, Олов сўзлар кўчди тилимга. Олқишларда ортди ишончим, Мен давоми…

Муҳаммад Умар (1965)

Муҳаммад Умар 1965 йили Бешариқ туманида туғилган. Низомий номидаги педагогика университетини тамомлаган. “Муҳаббатим эртагим”, “Нигорим”, “Шабнам”, “Эй, ишқ” номли шеърий тўпламлари чоп этилган. Айни пайтда мазкур университетда талабаларга таълим бермоқда. УСТОЗГА Ўз-ўзига ширин экан инсон жони, Гоҳ сомондин арзон экан давоми…

Бойжигит Абдуллаев (1950)

Бойжигит Абдуллаев 1950 йилда туғилган. Сирдарё педагогика институти (ҳозирги Гулистон давлат университети)ни тугатган. “Тоза руҳ”, “Тазарру манзили”, “Яшасин, муҳаббат”, “Муҳаббат оҳанглари” сингари шеърий китоблари чоп этилган. МАЪНАВИЯТ Кўнгил бўстонларининг баҳори маънавият, Ким ғафлат уйқусида — наҳори маънавият. Доимо равнақдадир аҳли давоми…

Дилноз Тўхтаева (1981)

Дилноз Тўхтаева 1981 йил Навоий вилоятида туғилган. Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги ихтисослашган техника коллежини тамомлаган. “Тоғлар сабоси” номли илк шеърий тўплами чоп этилган. ВАТАН Таърифингни келтирмоқ учун Сўз уммони аро хўп суздим. Ҳақиқатни англадим бугун Ва улардан мисралар тиздим. давоми…

Сётецу

* * * То тонгача тинмайин Ёғиб чиқар тун бўйи, Неча-неча аждодлар Руҳларини шод айлаб Кўҳна қишлоққа ёмғир. * * * Узоқлардан келаётган Чирилдоқлар товуши Тобора сўниб борар, Қилт этмас, новдаларнинг Соясида мизғир ёз. * * * Қариб қолдим бутунлай, давоми…

Симаки Акихико

*** Гуллаётган ўтлоқлар аро Ўт – ўланли сўқмоқдан юриб Келдим олис буғдойзорга Ва дедим ўзимга ўзим ” Жим – житлик ! ” Ўрдак ғақиллади менга жавобан… *** Ярим кеча Қуюқлашган туманлар аро Сизар ёғдулар – Ва сирғалган ой шуъласида Гъира давоми…

Исмихон Муҳаммад

I О, титраган дудоқларинг Ҳасратига қурбон ўлам. Ҳаёт берган нафасингнинг Шафқатига қурбон ўлам. Кўзимга чизгин суратинг, Тинмоқ менга бўлур метин. Тили боғлиқ муҳаббатнинг Ҳиматига қурбон ўлам. Юлдуз каби оқишингнинг, Чақмоқ каби чақишингнинг, Боқишимла боқишингнинг Суҳбатига қўрбон ўлам. Жавҳарисан тилагимнинг, Қувватисан давоми…

Баёт Аббос

* * * Кўрсат қоматингни, эй сарви равон, Дунё кўрсин ани, раъноланмасин. Кир боққа, рухсоринг арз айла гулга, Булбул ҳайрон бўлсин, шайдоланмасин. Ориф бўлиб бу имога юрмаса, Жононнинг йўлинда жонин бермаса, Чор тараф боққанда сани кўрмаса, Кўзлари кўр бўлсин, зиёланмасин. давоми…

Исматулла Маманов

* * * Еру осмон, сув, ҳавони берган Ўзинг, Олам узра куй, навони берган Ўзинг, Қудратинг-ла яралган бир ожиз бандангман, Дард бергансан, давони ҳам берган Ўзинг. * * * Деманг, дунё ғурбатлардан иборат, Фисқу фужур, ғийбатлардан иборат. Ўзлигини англаб етган давоми…

Мурод Калонхон

БИР ҚАЛАМ Ўлтирарман тунда танҳо, бир ўзим ҳам бир қалам, Йўқ, деманг танҳо, нечунким, менга ҳамдам бир қалам. Дилгинамниннг дилкушо туйғуларин бошдан оёқ, Беғубор оқ қоғоз узра айлагай жам бир қалам. Раҳми келгандан чекиб турган азобимни кўриб, Зар варақни ашки давоми…