Туркистон тарихининг энг қонли саҳифалари

Чор Россияси истилочилари 1877—1878 йиллари рус-турк уруши билан банд бўлишига қарамай, 70-йилларда Хивани забт этгач, асосий кучни Туркманистонни, Аклтака водийсида жойлашган Динглитепа ва Кўктепа қалъаларини босиб олишга қаратдилар. Босқинчи рус генераллари Скобелев, Ломакин, Головачев, Лазерев, Гродеков, Куропаткин, Фон Кауфмандан иборат давоми…

Тарихимизнинг қора доғлари: Бошда қилич ўйнатиб қўшиб олиш сиёсати

Жаҳон тарихида рус империяси нисбатан анча ёш империя ҳисобланади. Подшо Петр Биринчи 1721 йилда Россияни империя деб эълон қилган бўлса, 1917 йилги октябрь тўнтаришини амалга ошириши билан В. И. Ленин бу салтанатнинг вориси, янада даҳшатлироқ давомчиси бўлган қизил империяга асос давоми…

Саид Аҳмад. Тоғай Муроднинг қўшиқлари (1994)

Кечагина ёш ёзувчи, бошловчи ёзувчи, деб юрган қаламкашларимиз эндиликда насримизнинг етакчи ижодкорлари бўлиб қолдилар. Тоғай Мурод ана шу ижодкор авлоднинг талантли вакилидир. Тоғай Мурод адабиётга тутаб эмас, ёниб кирди. Тоғай Мурод қиссалари соф миллий ўзбек қиссалари. Тоғай Мурод қиссаларида тасвирланган давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Кўлагада қолғонлар тўғрисида (1935)

Бизнинг адабиёт соҳасида, таассуфга қарши, кўлагада қолиб кетган; тўғриси, кўлагада қолдирилиб келган – бир тоифа бор. Бир чеккаси ўзим ҳам шу тоифага мансуб бўлганимдан шу тоифанинг аҳволини кўпчиликка билдириб ўтай дедим. Йўқса, у тоифа аллакимлар томонидан — атайлабми, ё бепарволик давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Тагўр ва тагўршунослик (1925)

ТАГЎРНИ ҚАНДАЙ ТАНИЙЛАР? Ҳиндистон ва балки бутун дунёнинг бу кунги улуғ адиб ва шоири бўлғон Рабиндранат Тагўрни маданий оламнинг ҳаммаси танийдир. Маданий оламга нисбатан анча кетда бўлғон бугунги турк-тотор шўро жумҳуриятлари халқлари ҳам уни анчадан бери танийдирлар. Мундан роса 12 давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Улуғ ҳиндий (1925)

«Шу нарсани юрагим дук-дук уриб туруб ёздим» десам ё ишонасиз, ё ишонмайсиз. Лекин, юрагим «шамол теккан япроқдай қалтирайдир…» Бир хил завқ — «нашъа» билан қалтирағон юрагим, бутун танимни силкитадир ва қўлим ҳам шу орада енгилгина чайқалиб турадур. «Бу нимадан келди?» давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Тарихнинг зарарлик такаррури (1924)

Дунёнинг кетиши, турмушнинг оқишида шундай воқеалар пайдо бўладирким, у воқеаларга ўхшаш ҳоллар ундан бурун ҳам кўрулиб ўтади. Ана шу вақтларда маҳмадона, чечан кишилар чиқиб «тарих такаррур қилаётир», деб шовқун-сурон қилиб юборадилар. Мен маҳмадона ҳам эмасман, чечан ҳам. Шовқун-сурон қилмоқ ҳам давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. 500 йил (1924)

(ЎЗБЕК БИЛИМ ҲАЙЪАТИ ЭЪТИБОРИГА) Чиғатой адабиёти ва тилига Навоийнинг қилғон хизмати жуда улуғдир. Бу кунги янги ўзбек адабиёти ва унинг бу кунги содда шеваси, менимча, ўша чиғатой шевасидан ўзга эмасдир. Баъзи бир кишилар, Навоийдан анча кейин чиққан адиб ва шоирларимиздан давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ризо Тавфиқбек (1924)

Ризо Тавфиқбекни танимағон қайси турк қавми бор? Жаҳон урушидан бурун турк матбуотини таъқиб қилғонлар, унинг тўғрисида жуда кўп нарсаларга йўлиқарлар эди. Унинг ошиқ тарзида ҳижо вазнида ёзғон тасаввуф ҳидли шеърлари баъзи бир танқидлари, фалсафий асарлари унинг ўзини ҳар ерда, ҳар давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. «Узун қулоқ бобо» тўғрисида (1923)

БОШҚАРМАҒА ХАТ «УЗУН ҚУЛОҚ БОБО» ТЎҒРИСИДА Менинг «Узун қулоқ бобо» номлиқ 2 пардалик кулги асаримни оққа кўчуруб ўзбек труппасига топширмоқ шарти билан мазкур труппанинг энг муқтадир бир артисти олғон эди. Ҳозир шул асарнинг мазкур артист қўлида борлиғи шубҳалик бўлуб қолди. давоми…