Саид Аҳмад. Қовун туширай дебман-ку! (ҳажвия)

Миртемир домла кейинги пайтларда яхши эшитмайдиган бўлиб қолгандилар. Туйғун деган шоир вафот қилган куни жанозага машинасиз борақолай, деб кўчадан такси тўхтатдим. Қарасам, таксида домла Миртемир бир қучоқ гул кўтариб ўтириптилар. Аввалига, китобхонлар билан учрашувдан келяптилар, деб ўйладим. Аммо ёнларидаги ўриндикда давоми…

Саид Аҳмад. «Казбек» текинга тушди (ҳажвия)

Бир шоир (ҳозир Халқ шоири унвонини олган) Шайхзода домладан 200 сўм пул қарз олиб, бермай қочиб юрганди.Домла пулдан кўнгил узолмай юрарди. Бир куни у Туроб Тўла билан учрашиб қолди.— Бир иш бор, шоир афандим. Агар эпласангиз, осонгина 150 сўм ишлаб давоми…

Саид Аҳмад. Луччак шафтоли (ҳажвия)

Хоразмлик шоир Раҳим Бекниёз умрида луччак шафтолини кўрмаган экан. Абдулла Қаҳҳорни кўргани боғига кирганда домла дастурхонга ялтираб турган бир сават луччак шафтоли қўйди.— Ия, — деди Раҳим Бекниёз, — домла, бу шафтолиларнинг жуни қани?Абдулла Қаҳҳор жавоб қилди:— Раҳимжон укам, сиз давоми…

Саид Аҳмад. Белимдан юқориси ишламаяпти (ҳажвия)

Союзда мажлис бўладиган эди. Ойбек билан Ғафур Ғулом учрашиб қолишди.— Ғофир, — деди Ойбек. — Мажлисга кирасан-а? Бир кўп масалалар бор.— Мазам йўқроқ, — деб баҳона қилди Ғафур Ғулом.— Ия, нима бўлди, ўртоқ?Ғафур ака чап кўкрагини кўрсатиб, шу ерим қаттиқ давоми…

Саид Аҳмад. Қайси Ойбек? (ҳажвия)

Ойбек ака янги асар устида ишлаётганда жуда хаёлчан бўлиб коларди. Бир марта кўришган одам билан кўзи тушиб қолса, яна кўришаверарди.Домла Союз деворий газетасининг 1 май сонида: «Ойбек янги романини тугатиш арафасида» деган ахборотни ўқиб туриб:— Ойбек? Қайси Ойбек, оббо ғўдайган-е, давоми…

Саид Аҳмад. Қилич кесолмаган бошлар (ҳажвия)

Ғафур Ғулом Аҳмаджон заргар деган бир қадрдони билан боғ сайрига бориб, беш кун қолиб кетди. Хаёл билан бўлиб уйга огоҳлантириб кетиш эсларига келмабди.Беш кундан кейин қайтиб келиб, уйга қандоқ киришни билмай, ўйланиб қолишди. Аҳмаджон ака кўчадаги автомат телефондан Ғафур аканинг давоми…

Саид Аҳмад. Бебош қаламнинг ёзганлари (ҳажвия)

(Турсунбойнинг олтин кони) Абдулла Қаҳҳорнинг боғига Турсунбой деган бир паҳлавон йигит тез-тез келиб турарди. У боғда гулларнинг тагини чопар, ўт юлар, дарахтларни суғорарди. Абдулла ака ундан пулни аямасди. Кибриё опа ўтин ёрдириб, дарахтларнинг қуриган шохларини кестириб Абдулла акага билдирмай пул давоми…

Саид Аҳмад. Наполеон Мамажонов (ҳажвия)

Бу воқеани ёшлигимда тушимда кўрганманми, ўнгимда кўрганманми, эсимда йўқ. Балки ёшлик пайтларимда ўз кўзим билан кўргандирман, ё бировдан эшитгандирман. Лекин айтиб берса арзигулик воқеа.Маҳалламизда Мамажон лўмбоз деган девдек киши бўларди. Бўйи унчалик дароз эмасди-ку, аммо энига қаричлаб ўлчаса икки газдан давоми…

Саид Аҳмад. Офтобга чиққан мушук (ҳажвия)

Идора бошлиғи эрталаб ишга мушугини ҳам олиб келадиган одат чиқарди. Тиззасига мушукни ўтқазиб, бир қўлида уни силаб, бир қўлида ҳужжатларга имзо чекадиган бўлди.Йиғин пайтида ҳам коллектив олдида у мушугини силаб туриб нутқ сўзлади.Шунда ходимлардан бирининг ғаши келиб:— Хўжайин, ташқарида ҳаво давоми…

Саид Аҳмад. Гўштнинг зарари ҳақида (ҳажвия)

(1917-1991) Ҳурматли ўртоқ газийта директори!Газийтангизнинг саккизинчи саҳифасида босилган фан кандидоти Найим Каримупнинг шиғрий қорхатини ўқиди-му тепа сочим тик бўлиб кетди.Кўй гўштининг бир килоси олтмиш сўм бўлиб турган пайтда қорхатга бало борми. Ўзингизга маълумки, чоризм исканжасида инграган халқ оқ пошшонинг аблаҳлигидан давоми…