Шукур Холмирзаев. Учинчи ҳамроҳ (ҳикоя)
Зиёрат билан Теша овга чиққанларида сафларига яна бир ҳамроҳ қўшиларди. Бу — Олапар деган ит эди. Зиёратларнинг ити. Кўп ювош, одамга тез эликувчи, келган меҳмонга бир ириллаб, кейин уни кўчагача кузатиб қўйгувчи эди. Уни ҳамма таниш-билишлар мақтар, ўзларининг ҳам шундай давоми…