Эркин Аъзам. Анойининг жайдари олмаси (ҳикоя)

У ҳар йили худди бир пайтда — ердан қор кетиб, тентак шамоллар эса бошлаган кўклам кунларида келарди; шамолларга қўшилиб, шамолдек тўполон билан кириб келарди. Тўсатдан. Елкасида — ҳа, қўлида эмас, елкасида — икки тарафига ҳам «Барнаул» деб ёзилган пачоқ чамадон, давоми…

Хайриддин Султонов. Бунчалар ширинсан, эй аччиқ ҳаёт! (ҳикоя)

«Олой маликаси» — Қурбонжон додхоҳ 1865 йилдан то 1880 йилгача Помирда бир саркарда сифатида халқни ўз атрофига тўплаб, қўлида яланг қилич билан фон Кауфманга қарши курашди. У шу даражада жасоратли бир хотин эдики, ўғли Қамчибек Кауфман томонидан асир қилиниб, дорга давоми…

Мурод Муҳаммад Дўст. Дашту далаларда (ҳикоя)

Хадича кетдию кўнглидан ҳаловат ҳам кетди. Уй бамисоли ўлик чиққандай ҳувиллайди. Полвоннинг юраги ториқди — уйни тарк этди, боққа олиб тушадиган қияликдаги бобосидан қолган ертўлани ўзига бошпана қилди. Одамларнинг кулишини биларди, аммо уйдаги ҳамма нарса Хадичани эсга солади: остонага қадами давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Жажман (ҳикоя)

— Ёмоннинг кучи мен япалоққа етибди-да!.. Ҳ-аҳ, сағирри ҳаққи урсин-а!Тонг саҳарги бу аламли қарғишдан тим ичи оёққа қалкди. Раста устида, остида, қоп-қанорга ёнбошлаб омонат ухлаб ётган кексаю ёш туршакфуруш, ёнғоқ-фуруш, майизфуруш, иистафуруш ва ҳоказо фурушлар уйқули кўзи билан апил-тапил ён-верини давоми…

Нормурод Норқобилов. Айрилиқ қувончи (ҳикоя)

Бола дўнгда бобоси Норбой чолни кун қайтгандан бери кутади. Чолдан эса ҳануз дарак йўқ.Бола бундан сиқилса-да, лекин ажабланмайди. Ора-сира қишлоқ томонга кўз ташлаб, Бозор тоғам қўймаётган чиқар, деб ўйлайди. Нега деганда, Бозор тоғаси жаҳлдор одам, чолнинг дўнгда қўнқайиб, қотган нон давоми…

Шаҳодат Исахонова. Совчилар (ҳикоя)

…Баҳорда мучал тўйи бўлган ўн икки ёшли Хонзода — Сарой Мулк хоним ҳовлидаги қари арғувон шохларига илинган ҳалинчакда учмоқда эди. У кўзларини юмган куйи ҳавонинг забтига монанд тебранарди.Отларнинг туёғидан кўтарилган ола-тасирли шовурдан хаёли бўлинган ва кўнглида алланечук хавотир уйғонган Сарой давоми…

Омон Мухтор. Қорбобонинг қайтиши (ҳикоя)

Артист ишбилармон оғайнисига шикоят қилди:— Театрда янги ролим йўқ. Эскилари пиесалар билан бирга ўлди. Вақтида яхши пиеса ўзи кам ёзилган экан. Тўғри, айрим асарларни ҳозир ҳам тикласа бўлади. Лекин режиссёрлар орқага кўп қарамайди, олдинга юргиси келади. Тушуниш мумкин. Бунинг устига, давоми…

Орзиқул Эргаш. Мантиқ (ҳикоя)

Ҳарчанд уринмасин, суҳбатдоши чалғимади.— Бўпти, ака, бу гапларни қўйинг, фойдаси йўқ, — деди шартта унинг сўзини бўлиб. — Ижоддан гапиринг. Сизу биздан қоладигани — ижод!“Бошланди, — деди юраги безиллаб. — Ажаб, сизу биздан деяптими?”— Э, нимасини гапирай, Козимбой. Бин нарсалар давоми…

Шойим Бўтаев. Қора Клит (ҳикоя)

Искандар Македония тахтига ўтирган куни қадрдон дўсти, музофотда Қора лақаби билан танилган Клит уни қутлашга келди. Искандарни бағрига босиб:— Буюк ишларни амалга ошириш учун фурсат келганидан жуда мамнунман! — дея баралла хитоб қилди. Искандар унинг елкасига қоқиб қўйди. Қора Клит давоми…

Ҳожиакбар Шайхов. Пуштиранг фалокат (ҳикоя)

Кўзимни аранг очиб, бир оз ўзимга келганимда, бутун танам дўқиллаб оғрир, миям жойидан худди ўпирилиб чиқмоқчига ўхшарди. Буиинг устига оғзим ниҳоятда бемаза, аллақандай дори-дармон, одамлар, қон, тер ва юзлаб бошқа нарсаларнинг ҳидлари димоғимни ёриб юборгудай вужудимни зирқиратар, назаримда бунчалик ғайритабиий давоми…