Собир Сайҳон. Юрт соғинчи (қисса)

Муқаддима Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму? Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму? Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ашрафи махлуқот1 сифати билан мушарраф одам зотини инсон мартабасига кўтарган илмдир. Кишиларнинг фазилатли бўлишига сабаб шу чиройли Ватанга садоқат каби маънавий бойликдир. Бу олий давоми…

Собир Сайҳон. Буғдой экиб арпа ўрганлар (қисса)

Камина — Орифжон Саид Маъруф ўғли Наманганнинг Найманча қишлоғиданман. Онам – Эгамберди қизи Бибирисолат.Бу эсдаликни Саройкамарда ёза бошладим. Бу ерларга ўн йил олдин кўчиб келганмиз. Ёшим 17 да. 1931 йилда туғилганман. Дарёга яқин қишлоғимни элас-элас эслайман. Муллараҳмат номи билан шуҳрат давоми…

Турғун Пўлат. Ичкуёв (қисса)

«Ил-18» танасидаги бор қувватини тўрт баҳайбат моторига бериб, қулоқни қоматга келтирганича ғизиллаб олдинга интилди-да, девсифат зарда билан бир силкиниб кўкка парвоз қилди. Шундагина Ўринбой бу ишларнинг бари тушида эмас, ўнгида бўлаётганига тамом ишонди. Йўқса, тили ажабтовур чучук, баъзи сўзларнинг охирини давоми…

Турғун Пўлат. Уйлар муборак (ҳикоя)

Мамазоҳир яқин уч-тўрт ойдан буён кўчадами, чойхонадами, радио ё телевизордами «Тўйлар муборак» деган ашулани эшитиб қолгудай бўлса, бехосдан «қуллуқ, қул-луқ» деб юборадиган қилиқ чиқарди. Тағин унинг ёши элликдан ошиб, етти боланинг отаси бўлганда, хотинини янгилабди-да, деб ўйламанг. Йўқ, асло ундай давоми…

Турғун Пўлат. Аёллар исёни (ҳикоя)

Сарлавҳани кўриб, оббо, ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қилиб юборган бирон тарихий воқеа хусусида илмий рисола ёзмоқчи бўлибди-да, деб чўчигандирсиз. Йўқ, унақа эмас. Бундай жиддий нарсаларни қаламга олишга тоқат қаёқда дейсиз! Тоқат топилганда ҳам, илм бобида, ҳалигидек, бир оз нўноқроқмиз… Шунинг учун…Келинг, ўзимизнинг давоми…

Раҳмат Файзий. Ҳазрати инсон (роман)

БИРИНЧИ БОБ Меҳриниса эри идорага бориб келаман, деб чиқиб кетгач, дастурхонни йиғиб, самоварнинг кулини қоқди, сув тўлдириб, оловини янгилади. Эри кўчадан келгунча енгил-елпи кирларини ювиб олмоқчи бўлди. Аксига олиб, эрталаб лиммо-лим оқаётган сув тиниб қолибди, ариқнинг таккинасида жилдираб ётибди. Кеча давоми…

Раҳмат Файзий. Чўлга баҳор келди (роман)

Севимли Манзурамга бағишлайман. Раҳим ота чўчиб уйғонди. Чарақлаб очилиб кетган кўзлари шифтга тикилганича бир неча дақиқа ағрайиб турди-да, кейин ёстиқдан аста бошини кўтарди, Ярим кеча. Тиниқ осмонда сузиб бораётган тўлин ой шуъласи деразадан уйга ёйилиб, бўйрадек жойни ёритиб турибди. Сандалнинг давоми…

Раҳмат Файзий. Сен етим эмассан (киноқисса)

Бепоён, қорамтир осмон. Паға-паға булутлар бир-бирини қувиб, қуюқлашиб боради. Қуюқлашади-ю, осмон торлик қилиб нолигандай бир ерда тўхтаб, мотамсаро сукут сақлайди. Қорамтир осмон…Шу пайт фашист самолёти қора чақмоқдек булутни ёриб, пастга шўнғийди. Унинг даҳшатли овози еру кўк сукутини чил-чил қилиб, тобора давоми…

Саид Анвар. Чақақишлоқ ҳангомалари

Ҳикоячи ҳақида ҳикоя Аскиячи биродарларимиз Баҳодир Шокиров ҳамда Мансуржон Охуновлар билан Жиззахга бордик. Жа-а зўр концертлар ўтказдик. Концертдан кейин меҳмонхонада дам оладиган бўлдик. Паспортларимизни меҳмонхона ходимасининг олдига ташлаб:— Уччовимизга битта хона берсангиз, — дедим.Ходима паспортларимизни бир-бир варақлаб: — Уччовларингни битта давоми…

Саид Анвар. Маломат (ҳажвия)

«Гўрда ётибманмикин?»Кўзини очиб, Соли пиённинг калласига келган биринчи савол шу бўлди. Атроф зим-зиё — йилт этган чироқ йўқ. Нафас олиб бўлмайди, демак, тирқиш ҳам йўқ. Аммо гўрда музлаши керак эди, исиб кетяпти-ю! Остида ҳам қуруқ тупроқ эмас, тўшак! Устида эса… давоми…