… Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонвор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради

… Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонвор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради. Ёзувчи қанчалик истеъдодли, унинг қалам тутган қўли қанчалик тажрибали бўлса, халқ ундан шунчалик чуқурроқ миннатдор бўлади, унинг ижодини, умуман, Адабиётни шунчалик чуқурроқ ҳурмат қилади.Абдулла давоми…

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.Фитрат

Эстония Россиядан юз ўгирмоқда

Ўтган ой поёнида Эстонияда президент алмашди. Болтиқбўйи мамлакати Россия билан алоқалар борасида қарши кайфияти билан танилганди. Янги президент Тоомас Илвес дастлабки баёнотиданоқ ана шу қаршилик руҳини янада кучайтириб юборди. Эстония — парламент республикаси. Демакки, давлат раҳбарини сайлашдек муҳим вазифа ҳам давоми…

Дунёнинг энг яхши аэропортлари (2006)

Англиянинг Skytrax компанияси сайёрамизнинг энг яхши аэропортлари рўйхатини эълон қилди. Бу рейтинг авиайўловчилардан олинган анкета натижалари асосида тузилган. 2005 йилга таққослаганда респондентлар сони 31% га ўсган ва 7,2 миллион кишини ташкил этган. Сингапур Чанги аэропорти 5 йиллик иккинчи ўриндан кейин давоми…

Грузия: Жосуслик ўйинлари ортида қандай сиёсий манфаат яширинган?

Кўп ҳолларда АҚШнинг Жоржия штати билан чалкаштириб юбориладиган мамлакат (инглиз тилида Грузия ҳам, Жоржия ҳам Георгиа тарзида ёзилади) Россия билан юзага келган дипломатик зиддият туфайли яна 2003 йилги «Атиргуллар инқилоби» даври каби халқаро ҳамжамият нигоҳида. Бу нигоҳдан ҳам хавотир, ҳам давоми…

Тайланд: Беҳаловат «Осиё йўлбарси»

Таиландда ҳарбийлар битта ҳам ўқ узмасдан ҳокимиятни эгаллашди. Янги ҳукумат мамлакатни инқироздан олиб чиқа олармикин?.. Ҳиндихитой ярим оролида жойлашган Таиланд мамлакати давлат тўнтаришлари борасида бой тажриба ва тарихга эга. Конституциявий монархия тузуми ўрнатилган 1932 йилдан бери мамлакатда оз эмас — 17 давоми…

Исроил: Терговга тортилган президент

Гумонлар тасдиқланса, Исроил президенти Моше Катсав, бош вазир Эхуд Олмерт ва бош қўмондон Дан Халутс лавозимидан кетиши мумкин. Исроилда бир пайтнинг ўзида бир неча юқори лавозимли шахслар — мамлакат президенти Моше Катсав, бош вазир Эхуд Олмерт, ҳарбий штаб қўмондони, генерал давоми…

Грузия: Фош этилган фитна

Грузияда амалдаги ҳукуматга мухолифатда бўлган сиёсий кучларга қарши кенг миқёсда операциялар амалга оширилгани Кавказдаги мўъжазгина давлат номини яна жаҳон матбуотининг бош саҳифасига олиб чиқди. Мухолифат вакилларининг оммавий равишда ҳибсга олиниши «Атиргуллар инқилоби» билан Грузия ҳокимияти тепасига келган ва ўзини демократия давоми…

11 сентябрь: у ҳали кўп эсланади

Профессор Жонс ва унинг ҳаммаслаклари фикрича, Америка маъмуриятидаги неоконсерваторлар гуруҳи терактлар ҳақида олдиндан маъмуломотга эга бўлган ва миноралар портлашига йўл қўйиб беришга Марказий разведка бошқармасини кўндирган. Мақсад эса қўпорувчилик ҳаракатларидан кейин саросимага тушиб қолган аҳолиниинг Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларни осонлик давоми…

Скинхедлар: муаммо илдизи қаерда?

Айтишларича, какку ўз тухумини ўзга қушларнинг, масалан чуғурчуқ ёки лойхўрак инида қўяр экан. Бу унинг ўз ини йўқлигидан эмас, азборойи полапонини боқишни истамаслигидан содир бўларкан. Ўз тухумлари орасида бегона тухум пайдо бўлганини қуш бечора билмайди ҳам. Вақт ўтиши билан тухумдан давоми…