Шодиёр Ҳазрат Исмат. Ниёз (ҳикоя)

Амирхон Эшон кампирининг гапига кириб, Нурмат бахшиникига қулчиликка жўнади. Бахши Яхшибойдай йигитни унчалик менсимаганди. Борган совчиларни қайтараверди. Яхшибойнинг ота-онаси у ёшлигида қазо қилиб, бола бир синглиси билан қолганди. Иккаласини эса амакиси асраб олганди. Яхшибой қўлидан иш келадиган бўлганидан кейин қишлоқнинг давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Узоқнинг муҳаббати (ҳикоя)

Кўп узоқ ва хўб замонлар эди. Қудрат карвон туяларининг қўнғироқларини жиринглатиб, Жом чўлларидан ўтиб, уйи – Косонга келди. Қўёш ҳали ботмаган. Бола-чақалари унинг олдига чиқиб кутиб олди. Карвон ҳамма билан илиқ сўрашди. Болаларини бағрига босди. Сўнг туяларни чўктириб, устидан хуржунларни давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Назр (ҳикоя)

У қаттиқ “уф” тортганича ёстиққа ёнбошлади. Не қиларини ва қандай йўл тутишини билмай қолди. Аввалига ўзи ҳам гумонсиради. Шубҳаланди. Бироқ жўяли дастак топа олмади.Тусмол шу эдики, Назрнинг хотини – Хосият кимлиги номаълум бўлган эркакка кўз сузибди. Ҳаттоки, у билан дон давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Ғафур муаллим (ҳикоя)

Унинг бобосини Зиёд аттор дейишарди. Уйлари қишлоқнинг тепароғида, сувга яқин жойлашганди. Лекин улар деҳқончилик билан шуғулланмасди. Зиёд аттор фақатгина молларини шаҳардан опкелиб, устига устамасини қўйиб, қишлоқнинг одамига сотиб, рўзғорини тебратган. Зиёд аттор болаларни яхши кўради. Уларга ҳолва, майиз, парварда ва давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Ҳол (ҳикоя)

Унинг орзиқишлари узоққа чўзилмади. Кутилмаганда отаси қазо қилди. Оила бирданига саросимага тушиб қолди. Отасининг маросимларини ўтказди. Унинг хаёли паришон эди. Ўйлардики, отаси узоқроқ сафарга кетган, эрта индин эшикдан кириб келади. Кейин болалар унинг устига ўзини отишади. Ота эса уларни эркалаб давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Улоқча (ҳикоя)

Остон карвон меҳмонхонасида ёнбошлаб ётганида кампири секингина кирди-да, пойгакка ўтирди.-Дастурхон опкирсинми?-Йўқ, керакмас, кампир, – деди Остон карвон.-Балки, чой ичарсиз? -Майли, дамлаб кел-чи, – деди Карвон.-Ҳалима, ҳов қиз, отангга чой опкел, – дея кампир уйдан туриб овоз беради.-Мардондан хабар борми? – давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Ирисмат қопқоқ (ҳикоя)

Ҳар доимгидек эрталаб ишга келдим. Ҳамхоналар саломлашиб, обу-ҳаво, нарху наводан бироз гаплашдик. Сўнг ҳамма ўз иши билан овора бўлиб кетди. Тушликка яқин Олимжон деган ҳамкасбимиз хонага кириб келди. Раҳбаримиз ундан нега ишга кечикиб келаётганини сўрашга чоғланиб турганида, Олимжоннинг ўзи гап давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Интиқ қилган мўъжиза (ҳикоя)

Воҳид билан Норбуви бу боласининг туғилишидан ташвиш тортмади. Чақалоққа Ойрўзи кампир доялик қилди. Бола осонгина туғилди. Болалар суюнчига югуриб кетишди… Чақалоққа исм танлаш унчалик қийин кечмади. Унга ашур ойида туғилганлигини ҳисобга олиб, Ашур дея исм қўйишди. Қулоғига мулла Миср азон давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Сукунат соҳили (ҳикоя)

У камгап ва камсуқум одам эди. Биров билан унчалик ҳам чиқишиб кетиши қийин эдики, бунинг учун у эзиларди. Ёшлиги ҳам мана кўз очиб юмгунича ўтиб кетди. Энди фақатгина хотира қолди. Хотираки, жуда содда ва оддий эди. Эрталаб турарди. Чойини ичар- давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Ҳамро бобо (ҳикоя)

Хабар келди. Эмишки, Ҳамро бобонинг кампири қазо қилибди. Эртага пешин маҳали чиқаришар экан. Пўлат азонлаб йўлга отланди.Ҳамро бобо унинг отаси билан ошно эди.Қиёматли дўст бўлишган. Пўлатнинг отаси қазо қилганидан кейин ҳам бу оилалар ўртасида борди-келди узилмади. Тўй-маъракаларда икки томон бир-бирларини давоми…